Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида 1 октябрь – Ўқитувчи ва ва мураббийлар куни муносабати билан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов сўзга чиқиб, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади. Шунингдек, уларнинг келгусидаги фаолиятига омад тиладилар.
[gallery-19530]
Мамлакатимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчиларни катта натижаларга бошловчи қадрли масканлардан биридир. Бу маскандан бугунги кунда Оксана Чусовитина , Абдулла Тангриев, Равшан Эрматов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Элшод Расулов, Руслан Нуруддинов, Акбар Жўраев, Абдумалик Ҳалоқов, Кумушхон Хўжаева сингари юзлаб атлетлар етишиб чиққани сир эмас.
Бугун, ана шундай етук спортчиларни камол топишида ўзининг бой тажрибаси, меҳнати ва билимини сарфлаган қадрли устоз ва мураббийлар муносиб тақдирланди. Маросимда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ходимлари пул мукофоти ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/vItrsRGucxo?si=9CGcuDvAJGo_eDog" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Жавоҳир Тошхўжаев, Дониёр Ёқубов (видео), Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА