Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.
Тошкент шаҳрида ташкил этилган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари барча таълим-тарбия ходимларини байрам билан самимий табриклаб, халқимизнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромини етказди.
Шундай бахтли ва эъзоз топаётган устозлар орасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг академик лицейи математика фани ўқитувчиси Манзура Очиловани ҳам бор.
ЎзА мухбири “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланган Манзура Очилованинг бир дунё таассуротлари ва қайноқ фикрлари билан қизиқди.
– Бугун қувончли байрам, катта тантана. Барчамизнинг кўзимизда чексиз қувонч, – дейди устоз сўзи аввалида. – Президент қўлидан шундай юксак мукофотни олганимдан ҳали-ҳануз ҳаяжондаман. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирландим. Талимга берилаётган эътибор, эҳтиром бизни ҳар вақт қувонтиради. Мукофот олгач, энди ёш авлодга бошқача руҳда дарс бериб, уларни тарбиялашга, кўтаринки кайфиятда ишимга ёндашишга киришаман.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/hWSKWwo5IuE?si=F7YeBod_GkvoqE0v" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Марҳабо Ҳожиакбарова,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА