Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “пайшанба жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган тадбирда товламачилик ва коррупцион ҳолатлар, дин ниқоби остидаги турли тақиқланган ижтимоий тармоқлар ҳаволаларининг алдовларига ишониб қолмаслик ва огоҳликни ошириш, табиий ва техноген тусдаги ҳодисалар юз берган вақтда тўғри ҳаракатланиш бўйича маълумотлар берилди.

Унда Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, Жиззах ҳарбий прокуратураси, ФВБ ва ИИБ ЙХҲБ масъул ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, алкоголь маҳсулотлар истеъмол қилиб автотранспорт бошқарган ҳамда тезликни меъёридан ошириш натижасида юзага келган йўл транспорт ҳодисалари акс этган видеоролик намойиш қилинди.

Тадбир якунида ФВБ томонидан кўргазмали машғулот ўтказилди ҳамда ҳарбий хизматчилар истиқомат қилаётган кўп қаватли уйлар олдида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан турли табиий офатларда, ёнғин чиққанида, ис газини сезган ҳолатларда биринчи бўлиб нима ишларни бажаришлари кераклиги тўғрисида амалий машғулотлар ўтказилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/W-esh_N_Czo?si=-_6jSoB94LhPLzun" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пайшанба жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида тадбир ўтказилди (+видео)