Ўз умрини илм даргоҳларида ўтказиб, минглаб шогирдлар учун устоздек улуғ номга сазовор бўлишнинг ўзи бўлмайди. Бугун айниқса уларнинг меҳнати юзага чиқадиган, пешона тери билан мисқоллаб топилган обрў-эътиборлари шарафланадиган кун.

Дунёнинг нуфузли таълим тизимидаги таҳлилий агентлигининг 2025 йилдаги сарҳисобларига кўра жорий йилда бирваракайига икки олий таълим даргоҳи, яъни Ўзбекистон Миллий университети ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети илк бора халқаро ТОП-1000 рейтингида қайд этилди. Албатта, бу ютуқлар ўз ўзидан бўлаётгани йўқ. Давлат эътибори ва устозларнинг фидокорона меҳнати туфайли олийгоҳларимиз халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.  

Миллий университетнинг ёшлар саройида ўтказилган тантанали тадбирда  сўзга чиққанлар қўлга киритилган ютуқларни яна бир бора эътироф этиб, устозларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлашди. Соҳада фидокорона меҳнат қилиб келаётган ўн нафар профессор-ўқитувчиларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Олий  таълим аълочиси” кўкрак нишони тантанали топширилди.  

Университетда бугунги кунда 1200 нафар профессор-ўқитувчилар ёшларга билим бериб келишмоқда. Устозларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва рағбат албатта уларнинг келгуси фаолиятларида, йигит-қизлар камолотида муҳим ўрин тутади.  

Тадбирнинг бадиий қисмида эл суйган санъаткорлар ва қизиқчиларнинг чиқишлари устозларга юқори кайфият улашди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/rGsd8qzJhYU?si=c1QnVp_3ZXN4QYD0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозларга эътибор ва эҳтиром кўрсатилди (+видео)