ЮНEСКО ва Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги халқаро "Умумий ахборотга кириш куни"га бағишланган қўшма тадбирни ташкил этди.

Тадбирда мамлакатнинг ахборотга эга бўлишини яхшилаш, шунингдек, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш бўйича сўнгги ютуқлари намойиш этилди.

Тадбир давомида ЮНEСКО томонидан Ахборотга кириш ҳуқуқи ва сиёсати бўйича қонунлар ва уларнинг амалга оширилиши ҳақида ўзбек тилидаги ЮНEСКО оммавий очиқ онлайн курси тақдим этилди.

Ушбу фойдали ресурс Ўзбекистондаги турли манфаатдор томонлар орасида ахборотга кириш ҳақидаги тушунча ва хабардорликни оширишга қаратилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/89IrRwEgFOk" title="Sabine Machl: “Axborotga kirish demokratiya va asosiy erkinliklarning poydevoridir”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда ҳукумат вакиллари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, журналистлар ва академиклар ахборотга киришнинг шаффофлик, самарали бошқарув ва барқарор ривожланишни таъминлашдаги муҳим ўрнини муҳокама қилишди. 

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сабине Мачл ахборотга киришнинг аҳамиятини таъкидлади:

“Ахборотга кириш демократия ва асосий эркинликларнинг пойдеворидир. Бу инсонлар хабардорлигини кучайтиради, институтлар жавобгарлигини оширади ва фуқаролик жамияти иштирокини рағбатлантиради. Давлат секторида ахборотга киришни жорий қилиш орқали биз Ўзбекистонда ва ундан ташқарида шаффофлик, инновация ва барқарор ривожланишни тарғиб қилишимиз мумкин”.

ЮНEСКО ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик ҳукуматнинг маҳаллий манфаатдор томонлар ва фуқароларни очиқлик ҳамда самарали ахборот алмашиш амалиёти орқали қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлайди.

Н.Раҳмонова, А.Содиқов, У.Тўхтаев (видео) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабине Мачл: “Ахборотга кириш демократия ва асосий эркинликларнинг пойдеворидир” (+видео)