Бу одамлар нимага навбатда турганини биласизми? Нега улар панжара очилишини каллаи саҳардан кутишади? Оломонни кўрган одам қайсидир дўконда катта чегирма эълон қилинган бўлса керак, деб ўйлаши мумкин. Аслида, буминглаб одамлар Мюнхен марказида ҳар йили уюштириладиган фестивальочилишини шундай қарши олади.
Октоберфест – Германиядаги энг машҳур байрамлардан бири, шунингдек дунёдаги энг йирик халқ фестивалидир. Анжуманнинг номидан ҳам маълум, бу– октябрь ойида ўтадиган тадбир. Байрам сентябрь ойининг охирги кунларида бошланиб, октябрь бошида тугайди. Ташкилотчилар нафақат Германия, балки Европа ва дунёнинг турли мамлакатларидан 6 миллионга яқин меҳмонни кутиб олади. Гиннес рекордлари китобига дунёдаги энг йирик байрам сифатида киритилган бу анжуманга келмоқчи бўлган хорижликлар йил бошидаёқ Бавариядан меҳмонхона банд қилиб қўйишига тўғри келади. Ахир, фестиваль кунлари жой топиш амри маҳол-да. Ўша кунлари шаҳар транспортида юриш қийинлашади, ҳар қадамда тирбандлик юзага келади. Шунинг учун, одатга кўра, хавфсизликка жиддий эътибор берилади, тинчликни сақлаш учун жуда кўп хизматчи жалб этилади. Саноқсиз тиббиёт, ўт ўчириш хизмати ходимлари шай туради.
Фестиваль тарихи 1810 йил, Бавария қироли малика Терезага уйланган даврга тақалади. Бешкун давом этган мазкур никоҳ тўйида қирол томонидан пиво ичимлиги текин тарқатилган, от пойгаси, концерт ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилган. Буларнинг бари шаҳар четидаги кенг ўтлоқда бўлиб ўтган. Кейинчалик бу жой келин номи билан Тереза, деб атала бошланди. Энг қизиғи, мюнхенликларга қирол уюштирган тантана ёқиб қолади ва келгуси йил ҳам ушбу байрамни такрорлашга қарор қилишади. Шу тариқа тадбирни ҳар йили ўтказиш масъулияти шаҳар кенгаши зиммасига юкланади. Бора-бора байрам йирик фестиваль– Бавария миллий таомлари ва либослари намойиш қилинадиган, жонли мусиқа, халқ қўшиқлари ижро этиладиган, турли ўйинлар ўтказиладиган, халқ ҳунармандлигини тарғиб қилувчи, одамларни бирлаштирувчи, ўзига хос ижобий муҳит яратувчи улкан анжуманга айланади.
Масалан, ўша кунлари фестиваль рамзи сифатида қабул қилинган қовурилган жўжанинг ўзиданярим миллион тоннага яқин сотиларкан. Бу биргина таомга бўлган талаб.Қолганини тасаввур қилаверинг.
Шаҳар маъмурияти ҳам бундай тадбирни ўтказишдан манфаатдор, чунки ғазнага мислсиз даромад тушади. Шунинг учун ҳам ташкилотчилар фестивални ҳар томонлама чиройли, тартибли ўтказишга бош-қош бўлади. Фестиваль анъанавий немис кийимидаги мюнхенликларнинг безатилган от-араваларда шаҳар кўчалари бўйлаб юриши билан бошланади. Қатнашчилар учун тикилган, ҳар бирига 7-10 мингдан одам сиғадиган чодирлардан кеча-кундуз меҳмонлар оёғи узилмайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VgBYczLDMBI" title="Kimga – toʻy, kimga – aza" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Энди эътиборингизни Европанинг қоқ марказида кўпикли ичимлик симириб, кўнглини хушлаётган одамлардан айни кунларда уммон ортида бўлиб ўтаётган воқеаларга қаратсак. Маълумки, БМТ қароргоҳида юқори даражали учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг турли давлатларимасъуллари бу даргоҳга ўз муаммосини ҳал қилиш умидида борган. Тан олиш керак,сўнгги пайт БМТ ҳам кўп масалаларни ҳал қила олмаяпти. Нафақат сиёсатчилар, экспертлар, ҳатто қаторо кучли давлатлар раҳбарлари ҳам тузилма фаолиятини қайта кўриб чиқиш таклифи билан чиқмоқда.
Халқароэкспертлар томонидан дунёда юз бераётган урушларни тўхтатиш учун қабул қилинаётган айрим баёнотларни ҳисобга олмаганда, БМТ арзирли иш қилмаётгани қайта-қайта таъкидланмоқда.
Кўриб турганингиздек, Яқин Шарқдаги вазият борган сари жиддийлашмоқда. Уруш олови қўшни давлатларни ҳам қамрай бошлади. Ғазода нобуд бўлаётган бегуноҳ аҳоли сони кун сайин ортяпти. Фаластинликлар додини ҳеч ким эшитмаётгандек.
БМТ Бош асссамблеяси 79-сессиясида қатнашаётган Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан тинчлик ўрнатишга уриниш Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху томонидан барбод қилинаётганини айтди.
– Исроилнинг тажовузкор сиёсати аввал Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусга, кейин эса Ливанга қаратилди, – деди у.
Дарҳақиқат, Яқин Шарқдаги бугунги ҳолат кескинлигича қолмоқда.Шунингдек, Россия – Украина келишувидан ҳамон дарак йўқ. Ҳар икки томон ўз ҳақиқатини исботлашга уринмоқда. Келишув даврасига ўтириш тўғрисида ўйлаб ҳам кўрилмаяпти.
Хуллас, ўзаро келишмовчиликлар дунё тинчликсевар қатламининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.
Кенжа Бекжонов, ЎзА шарҳловчиси