Юз йиллар давомида афғон халқи дунёнинг бахтиёр халқларини кўриб, армон билан яшади. Ниҳоят Ўзбекистонда сўнгги йилларда рўй берган сиёсий ўзгаришлардан сўнг мамлакат, жумладан, Афғонистонга ҳам ўз эшикларини очди. Биринчи босқичда Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида Айритом халқаро савдо маркази қурилди ва фаолиятини бошлади. Энди ҳар куни минглаб афғонлар 15 кунга ҳеч қандай виза талабларисиз Ўзбекистонга кириб келишмоқда.

–Ҳеч қандай қийинчиликсиз чегарадан ўтдик. Биргина паспортимиз кифоя қилди. Энди 15 кун Термиз ва Ўзбекистон бўйлаб эркин юрамиз. Мен бу ердаги имтиёзли ҳудудда либослар дўкони очмоқчиман. Жуда хурсандман, Ўзбекистон давлатидан, – дейди тадбиркор Интизор Каримий.

Ҳа, Термиздаги Халқаро савдо маркази Ўзбекистон учун янги тизим бўлди. Бу ерда нафақат Афғонистон, балки юртимиз тадбиркорлари учун ҳам тенг шароитлар яратилган. Қўқон эркин иқтисодий зонасидаги велосипед заводи вакилларини учратдик.

– Термизга келибоқ бир дўконни ижарага олдик. Харидорларга велосипед, веломотор, скутерлар етказиб беряпмиз, – дейди Мухторжон Қодиров.

– Дўконни ижарага олиб ишлаяпман. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотамиз. Ўзимизнинг корхона маҳсулотлари ҳам бор. 1 метр квадратга 1 ойга 2 доллар, 30 квадрат метр дўконимизга 60 доллар ижара ҳақи тўлаймиз, – дейди асли термизлик ижарачи дўкондор Азизбек Эшқувватов.

Лекин марказнинг қайси кўчасидан юрманг, қайси савдо ҳудудида бўлманг, шодон қиёфали афғон тадбиркорларини учратасиз. Улар бу ердан дўконларни ижарага олиб, ўз бизнесларини ташкил этмоқда. Марказдаги “Ягона ойна” шу мақсаддаги афғонлар билан гавжум.

– Исмоил Аҳмадман. Паспортимни бердим, ўн дақиқада менинг номимга ширкат очилди. Дарҳол дўконни ижарага олдим. Уни ҳам тез расмийлаштириб беришди. Хуллас, ҳеч бирида муаммо бўлмади. Жуда хурсандман, бундай шароит яратилганидан.

– Президент Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдормиз. Йўлларни очди. Шароит яратди. Келиб тижоратимизни юритяпмиз. Ҳали кўплаб ватандошларимиз ҳам келишмоқчи. Кўп раҳмат, – дейди тадбиркор Ҳасан Иброҳим.

Халқаро савдо маркази ҳар жиҳатдан фойдали. Биринчидан, афғон тадбиркорлари бу ерга пул тикяпти. Шу ерда савдо-сотиқ қилиб, фойда кўряпти. Шубҳасиз, бу тоифа афғонлар икки қўшни давлатнинг тинч – тотув муносабатлари, барқарорлик тарафдори бўлади. Иккинчидан, ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги истиқболли бозор очилди ва уларнинг экспорт салоҳияти ошди, хорижий тадбиркорлар билан ҳамкорлик асосида, масалан, Афғонистонда ўзининг ишлаб чиқариш ва дўконларини ҳам очиш имкони яратилди. Марказ эса уларга барча турдаги хизматни кўрсатмоқда.

– Логистика хизмати ташкил қилинган. Бу ерда божхона деклорантлари ўтиради, – дейди Айритом халқаро савдо маркази директори Мирҳамид Мирпўлатов. – Банк хизмати, карантин, ҳаммаси шу ерда жойлашган. Тадбиркорлар барча ишларини шу ернинг ўзида битирадилар, яъни ташқарига чиқишга ҳеч қандай зарурат йўқ. Ҳозирча 400 та дўконимиз бор. 300 тасини ижарага олишди.

Шундай қилиб Термиздаги Халқаро савдо маркази орқали Жанубий Осиё томон янги ҳамкорлик эшиклари очилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YE4iea4hkhE" title="Janubiy  Osiyoga yangi darvoza" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Осиёга янги дарвоза (+видео)