Пойтахтимиздаги “Заковат аренаси”да “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ташкил этилган мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Бу йилги мусобақаларда мамлакатимизнинг 340 мингдан ортиқ маҳалла ёшлари қатнашди ва ўз билимларини синовдан ўтказди.

Тадбир сўнггида финал босқичи ғолиб жамоалари аниқланди.

Унга кўра, 1-ўрин Қашқадарё вилояти Косон тумани “Пахтазор” МФЙ жамоасига, 2-ўрин Сирдарё вилояти Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ жамоасига ҳамда 3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Қангли” МФЙ жамоасига берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Заковат”нинг республика финал босқичи ғолиблари аниқланди