“Ўзбекнефтгаз” АЖ табиий газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва ушбу жараённи янада самарали ташкил қилиш учун Хитой Халқ Республикасининг “CNPC” нефть-газ корпорацияси билан қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодовнинг қайд этишича, бу ҳамкорлик  нафақат газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, балки илғор технологияларни мамлакатимиз нефть-газ саноатига жорий этишни ҳам ўз ичига олади. 

– Яқинда “CNPC” нефть-газ корпорацияси вакилларидан иборат делегация юртимизга келди. Ушбу хизмат сафарида улар “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари билан ўтказган музокараларда янги лойиҳалар, технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича фикр алмашди. Шунингдек, делегация аъзолари Муборак ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида ҳам бўлиб, қазиб олиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Албатта, бу каби ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши мазкур тармоқлар ривожида муҳим ҳисобланади, – деди М.Ибодов.

Хизмат сафари давомида меҳмонлар Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда Сиқув компрессор станциясини кўздан кечирди. Улар газ қудуқларининг ҳолати ва технологиялари билан танишар экан, унда қудуқ тубидаги техник қувурларга йиғилиб қолаётган қатлам сувларини бартараф қилиш учун плунжер насосларини жорий этиш бўйича таклифларини ҳам ўртага ташлади. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 20-сонли газ йиғув жойидаги дастлабки тайёрлаш технологик қурилмалари ва компрессор станцияси фаолияти ҳам делегация эътиборини тортди. 

Учрашув якунида томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “CNPC” нефть-газ корпорацияси янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни белгилаб олди.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “CNPC” нефть-газ корпорацияси табиий газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш йўлида ҳамкорлик қилмоқда