"Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти томонидан 1 октябрь  – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Устоз муталлурглар, ёш мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси - бош директори Рашид Пирматов бугун замонавий билимни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини қайд этди.

Хусусан, "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар ҳам бевосита устозларнинг меҳнати билан боғлиқдир. Тадбирда таъкидланганидек, мактабга илк бор қадам қўйган гўдакка биринчи ҳарфларни ўргатишдан тортиб уни эл-юрт корига ярайдиган етук инсон, ўз касбининг устаси бўлган малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш осон иш эмас. Бунга кунлар, ойлар, йиллар давомидаги устозларнинг фидокорона меҳнати туфайлигина эришилиши барчага аён.

– Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад кўп йилдан буён меҳнат қилиб келаётган тажрибали металлургларга эҳтиром кўрсатишдир. Шу билан бирга,  комбинатнинг ёш жамоасини уларнинг меҳнат фаолияти ва ҳаётий тажрибаси билан яқиндан таништиришни ният қилдик. Муҳими, ушбу учрашув ёш мутахассисларимиз учун  фойдали бўлди. Бугунги кунда корхонамизда мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, соҳада бардавом ворисликни таъминловчи самарали устоз-шогирд тизими яхши йўлга қўйилган. Бунда айнан комбинатимизда ишлаётган устозларнинг хизмати беқиёсдир, – деди "Ўзметкомбинат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Адҳам Имомназаров.

Самимий суҳбат тарзида ўтган байрам тадбирида устоз металлурглар ўзларининг меҳнат тажрибаси ва ҳаётий кўникмалари ҳақида иштирокчиларга батафсил сўзлаб берди.

Тадбир якунида устозларга кўп йиллик меҳнатлари учун  эҳтиром сифатида эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир ўғил-қизнинг нурли келажагида устозлар ўрни беқиёс