Термиздаги Халқаро савдо марказида гўё ўзингизни Афғонистонда юргандек ҳис қиласиз. Чунки бу ерда фақат тадбиркорларгина эмас, балки аёллар, оналар, болалар ҳам кўп. Бунинг сабаби – марказ таркибида “Akfa Medline” ҳам фаолият юритаётганидир.

– Биз қўшни давлат диний қарашларига қараб бўлимлар туздик, – дейди “Akfa Medline” маркази бош директори ўринбосари Ёдгора Суннатуллаева. – Аёллар стационари ярми хирургия, ярми терапия бўлимларидан иборат. Ҳамшираларгача фақат аёллар хизмат кўрсатади. Эркаклар стационари ҳам шундай: тиббий оғалар, эркак шифокорлар хизматда. 

Шифохонада бира тўла 200 беморга стационар хизмат кўрсатиш имкони бор. Бу ер шундай барпо этилганки, гўё уни соғломлаштириш шаҳарчаси дейсиз. Аввало, қурилиш дизайни ўзгача. Даволаниш учун эса барча шароит яратилган. Бу ибора анъанавий бўлсада, такрор айтамиз, энг замонавий тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилган. Хизмат кўрсатувчи шифокор-у ҳамширалар барчаси олий тоифали.

– Ўзбекистон–Афғонистон дўстлик кўприги очилди, бундан хурсандмиз. Онамни даволатгани олиб келдим. Бу ерда 50 фоиз чегирма берамиз дейишди, – дея қувончини яширмади тадбиркор Ғани Аҳмадий.

– Ўзбекистон Президентига раҳмат, йўлларни очди. Биз бемалол келиб даволаниб кетяпмиз, – дейди бемор Ургунжи Собир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, тиббий хизмат кўрсатиш нархлари, масалан, Тошкентга нисбатан анча арзон. Бунинг икки сабаби бор. Биринчиси, шифохона имтиёзли ҳудудда жойлашгани бўлса, иккинчиси, афғон халқига нисбатан инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашилаётганида. 

–97 йил аввал оталаримиз Афғонистонга келган. Отам 14 ёшда бўлган ўшанда. Уларнинг ҳаммаси орзу қилар эди, ота юртга келишни. Лекин насиб қилмади, – дейди кўзига ёш олиб Ургунжи Собир. – Ҳозир ҳам уларнинг авлодлари Ўзбекистонни кўришни орзу қилади.

Айритом халқаро савдо марказидаги шифохона яқиндагина иш бошлаган бўлсада, қўшни давлатда унинг донғи тез ёйилди. Бу шифохона имконияти ҳамда даволаш натижалари билан боғлиқ эди. 

– Аёл беморларга аёл врачлар қарайди, эркак беморларга эркак врачлар қарайди. Кунига юзтага яқин афғон фуқароси келяпти, – дейди “Айритом халқаро савдо маркази” директори Мирҳамид Мирпўлатов.

– Барча турдаги оғир операцияларни ўтказиш имконимиз бор. Неврологик, ортопедик, гинекологик ва стоматологияга эҳтиёж жуда катта, – дейди марказ бош директори ўринбосари. 

Марказ ҳудудида беморларнинг яқинлари учун талабга қараб меҳмонхона ва хостел мавжуд. Уларнинг овқатланиши ҳам эътиборга олинган. Ғоят ўзига хос меъморий ечимдаги ресторан улар ихтиёрида. Бу ерда ранг-баранг ва қувватли таомлар тақдим этилади уларга.

– Бу ер менга жуда ёқди. Айниқса, ресторанида жуда мазали таомлар тайёрланар экан. Ҳатто афғон таомлари ҳам бор, – дейди бемор Аҳмад Карим.

Айритом халқаро савдо марказидаги “Akfa Medline” шифохонаси тиббиёт туризми ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/QSWyL28gH6c" title="Afgʻonistonliklar davolanish uchun Termizga kelishmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(сурат,видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонликлар даволаниш учун Термизга келишмоқда (+видео)