Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида МДҲнинг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Марказий кенгаш раиси ўринбосарлари Баҳодир Маматхонов ва Феруза Муҳаммеджанова хорижий кузатувчиларга “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан бўлажак сайловларда муносиб иштирок этиш учун амалга оширилган ишлар, жумладан, янги сайловолди дастури ва депутатликка номзодларни шакллантириш жараёнлари ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, айни пайтда қизғин паллага кирган сайловолди ташвиқотида партия ва номзодларнинг иштироки хусусида тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари ушбу миссиянинг асосий мақсадлари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, меҳмонлар ташриф давомида Марказий кенгашда ташкил этилган сайлов штаби фаолияти билан танишди.
М.Комилова, ЎзА