Хотин-қизлар саломатлигини асраш – миллат бугуни ва эртасини асраш демакдир. Шу боис ҳам юртимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тиббий кўрикларни мунтазам ташкил этиш аёллар саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Тиббиёт вакилларининг қайд этишларича, 40 ёшдан ошгандан кейин айниқса, генетик жиҳатдан мойиллиги бор аёлларда турли касалликлар пайдо бўла бошлайди. Жумладан, юрак-қон томир касалликлари, саратон, остеопороз ва диабет каби хасталиклар хавфи ортиб боради. Статистика маълумотларига кўра, мазкур касалликлар аёлларда эркакларга нисбатан уч марта кўпроқ кузатилади. Чунки бу ёшда аёллар организмида турли ўзгаришлар юз беради ва бу саломатликка бўлган эътиборни кучайтиришни талаб этади.

Шундан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар учун ўз вақтида мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда. Партия аёллар учун муайян давр оралиғида тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилишнинг бир қатор афзалликларини таъкидлайди. Биринчидан, касалликларни эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади. 

Иккинчидан, кўпинча аёлларда гормонал ўзгаришлар айнан 40 ёшдан кейин вужудга келиши назарда тутилар экан, даврий кўриклар орқали бу ўзгаришларни кузатиш ва тегишли даволаш чораларини кўриш мумкин бўлади. 

Учинчидан, шифокорлар билан мунтазам учрашувлар орқали аёллар соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тегишли маслаҳатларни олишлари мумкин бўлади.

Партия илгари сураётган ушбу ташаббус аёлларнинг саломатлигини назорат қилишга кўмаклашиш баробарида салбий оқибатларнинг олдини олишга ҳам имкон яратади. Энг муҳими, 30-69 ёшли аёллар ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичи камаяди. Мамлакатимизда соғлом ва фаол кексалик таъминланади. Умр кўриш давомийлигини ҳозирги 73,8 ёшдан 2030 йилга келиб 78 ёшгача етказиш бўйича мақсадга эришилади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП: 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрик жорий этиш зарур