Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 53 та давлат спортчилари ўртасида 172 та олтин, 210 та кумуш, 336 та бронза, жами 718 та медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин 40 олтин, 26 кумуш, 50 бронза, жами 118 та медални қўлга киритган қозоғистонлик кикбоксингчиларга насиб этган бўлса, Тожикистон термаси 28 та олтин, 16 та кумуш ва 21 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда кучли учликдан жой олди.

Шунингдек, жаҳон кубоги доирасида 15 та “Gala Final” жанглари ташкил этилди. Ушбу қизиқарли ўтган беллашувларни WAKO Президенти Рой Бейкер, вице-президент Эспен Лунд, ARISF президенти Рафаелле Кьюлли, WAKO Ўзбекистон президенти Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Осиё Олимпия кенгашининг вице президенти Отабек Умаров, мамлакатимиз кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов, кикбоксинг мухлислари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари кузатиб борди.

Ушбу жангларда ғолиб бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиё тарихида илк маротаба ташкил этилган ушбу жаҳон кубоги якунланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги якунланди