Триатлончимиз Туркистонда шохсупага кўтарилди
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида триатлон бўйича ўтган Осиё кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Аёллар ўртасидаги шиддатли баҳслар якунида терма жамоамиз аъзоси Алина Ҳакимова триатлоннинг барча йўналишларида ўз чапдастлиги ва тезкорлигини намойиш этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Жереми Куиндос марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.
Т. Рўзиев, ЎзА