БМТдаги умидсизлик

БМТнинг  бу галги юқори даражадаги ҳафталиги ўта зиддиятли даврга тўғри келди. Украина – Россия можароси, Яқин Шарқда юзага келган мураккаб вазият, хусусан Исроилнинг Ғазо секторида амалга ошираётган қирғинбарот ҳужумлари, устига-устак бу қарама-қаршилик олови энди Ливан ҳудудига кўчгани, ҳатто Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу муаммоларни ҳал қилишга ожизлик қилаётгани давримиз аянчли бир аҳволга келганини кўрсатмоқда.

“Дунё портловчи модда билан тўлдирилган идиш ҳолатига келяпти. Давом этаётган урушлар ва “ядро қиличи шовқини” туфайли сайёрамиз шундай вазиятга тушиб қолди. Геосиёсий бўлиниш чуқурлашмоқда, ер юзи қизиб боряпти. Урушлар авж олмоқда, можаролар қандай тугашини ҳеч ким билмайди. Ядровий ва бошқа турдаги янги қуроллар пайдо бўлиб, тасаввур қилиш қийин ҳолатга яқинлашяпмиз. Ҳозирги беқарор аҳвол шундай давом этиши мумкин эмас. Бинобарин, ҳали барча муаммоларни ҳал қилиш имкони ҳам бор”, - деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

– Сўнгги йилларда асосий миссиясини етарли даражада бажара олмаётган БМТ фаолияти борган сари сустлашмоқда, – деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған. – Исроил ҳукумати инсон ҳуқуқларини менсимай, этник тозалаш сиёсатини юритяпти. Бутун бир халққа қарши очиқ геноцид амалга ошириб, бошқа давлат ҳудудларини босиб олмоқда.

Шунингдек, у Россия ва Украинани дипломатик йўл билан можарони тезроқ тугатишга чақирди.

Колумбия Президенти Густаво Петронинг қуйидаги сўзлари ҳам эътиборга молик:

– Ер юзидаги ҳокимиятни кўпчиликнинг фикрига қулоқ солмайдиган бузғунчи кучга эга давлатлар, йирик капитал эгалари ўзларига тегишли оммавий ахборот воситалари кўмагида бошқаради. Бундай давлатлар раҳбарлари инсониятнинг демократик лойиҳаларини йўқ қилмоқда, эркинликни ҳисобга олмасдан, дунёни ўзгартирмоқда, вайрон қилмоқда.

Президентнинг мулоқот қилиш қобилияти унинг бюджетидаги маблағ қиймати, қўлидаги жанговар самолётлар сони ва пировардида мамлакатининг инсониятни йўқ қилиш қобилиятига боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун биз Ғазо секторидаги геноцидни тугатиш учун овоз берганимизда дунёнинг кўпчилик президентлари ва вакиллари қулоқ солишмайди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Ғазода 20 минг бола ҳалок бўлганига қарамай, “инсониятни йўқ қилаётган мамлакатлар президентлари” БМТ бош қароргоҳи йўлакларида кулиб туришибди, чунки уларни жаҳоннинг йирик капитали, ОАВ қўллаб-қувватламоқда.

Зеленский АҚШда

“Times” газетаси Владимир Зеленский Жо Байденга тақдим этиш учун АҚШга олиб келган Украинанинг “Ғалаба режаси” тўрт асосий бўлимдан иборатлигини ёзган.

Хусусан, НАТОга аъзолик бўйича ўзаро мудофаа келишувига ўхшаш Ғарб хавфсизлик кафолати, Украинанинг Курск вилоятидаги амалиётини ҳудудий гаров сифатида давом эттиришга кўмаклашиш, замонавий қуроллар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг вайрон бўлган иқтисодиёти учун халқаро молиявий ёрдам сўралган.

Бундан ташқари Зеленский, Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда Киев учун маъқул бўлмаган тинчлик келишувига йўл қўймаслик мақсадида, Байдендан “хавфсизлик кафолати” талаб қилган.

Байден ўз муддати тугагунига қадар, яъни 20 январгача АҚШ томонидан ажратиладиган 8 миллиард долларлик ёрдам бўлажак музокараларда Украинанинг позициясини мустаҳкамлашини маълум қилган.  

Шунингдек, Зеленский Ҳаррис билан қўшма брифинг ўтказган. Ҳарриснинг сўзларига кўра, Америка Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. У, шунингдек, Зеленскийнинг Россия қўшинларини Украинанинг 1991 йилги чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”га қўшилишини маълум қилди.

Ҳарриснинг айтишича, Қўшма Штатлардаги баъзи шахслар Украинани ўз ҳудудларини Россияга беришга мажбурламоқчи. Аммо Ҳаррис бунга рози бўлмайди.  

Кутилганидек Зеленский Нью-йоркда Трамп билан ҳам учрашди. Республикачилар партиясидан президентликка номзод агар сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги урушни тугатиш учун демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

"Уруш тугаши зарур, Путин ғалаба қозона олмайди, Украина эса ғалаба қозониши керак, деган умумий фикрга эгамиз", - дея таъкидлади Зеленский. "Украина ва Россия ўртасида тинчлик музокараларини ўтказиш зарур. Биз буни муҳокама қиламиз ва қандай ечимга келишимиз мумкинлигини аниқлаймиз", - дея фикр билдирди республикачи.

Шу қаторда Украина раҳбари Трампга ҳам “ғалаба режаси”ни тақдим этган. У Россия диктаторига босим ўтказиш ва уни тинчлик ўрнатишга мажбурлаш кераклигини таъкидлади.

Ядро масаласи

Россия президенти Владимир Путин яқинда ядро қуролидан фойдаланиш бўйича давлат сиёсати асосларининг янги нашрига ёндашувларни белгилаб берди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев хабар берган.

"Душманнинг аэрокосмик қуроллари, шу жумладан самолётлар, ракеталарни чегарамизда оммавий равишда учириш ва кесиб ўтиш муайян шароитларда ядро қуролидан фойдаланиш учун асос бўлиши мумкин", - деб ёзган у.

“Россия ядро қуролига эга бўлмаган давлат ядро қуролига эга давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши ёки иштирокида бўлган тажовуз қўшма ҳужум сифатида қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Медведев.

Ушбу таҳдид Украинанинг ядро қуролига эга Буюк Британия, Франция ва АҚШ томонидан қўлланиши ҳамда Ғарбнинг Киевга узоқ масофали қуроллардан Россия ичкарисига зарба бериши тақиқланган Украина учун тўлиқ мослашган.  

Путин бу қуроллардан фойдаланиш Россияни НАТО билан урушга олиб келишини аллақачон айтган эди.

Украина Россия логистика марказларига зарба бериш учун ўзи ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланган ва шанба куни  

Россияга Британия томонидан тақдим этилган "Storm Shadow" қанотли ракеталари ҳамда АҚШ томонидан тақдим этилган Армия тактик ракеталаридан (АТАCМС) фойдаланмасдан ҳам нимага эришиш мумкинлигини эслатиб қўйди. Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ядровий жавоби ядро қуроли эмас, балки электр станцияси шаклида бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

“Путин бизнинг атом электр станцияларимиз ва уларнинг инфратузилмасига ҳужумларни режалаштираётганга ўхшайди, бу станцияларни электр тармоғидан узиб қўйишни мақсад қилган”, - деди у Нью-йоркдаги БМТ йиғилишида. Зеленскийга кўра, бошқа давлатларнинг сунъий йўлдошлари ёрдамида Россия Украинанинг атом электр станциялари инфратузилмаси ҳақида тасвирлар ва батафсил маълумот олиб боради. Зеленский бир кун аввал “ABC News” телеканалига берган интервьюсида Хитойни назарда тутаётганига аниқлик киритди.

"Россия Хитой сунъий йўлдошларидан фойдаланиб, ядровий объектлардаги тафсилотларини суратга олди", - деди у.

Украина президенти маслаҳатчиси Владислав Власюкнинг айтишича, Россияда ишлаб чиқарилган қуролларнинг 60 фоизи Хитойдан келган.

Исроил - Ливан таранглиги

Қўшма Штатларда дунё етакчилари дунёда тинчлик ўрнатиш ҳақида нутқ қилар экан бу билан бир вақтда Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳужумлари давом этди. Айниқса ушбу ҳафта Яҳудий давлатининг зарбалари Байрутда ҳам авж ола бошлади. Исроил асосан ҳаво ҳужумидан фойдаланмоқда.

1982 ва 2006 йилларда Исроилнинг Ливандаги қонли урушлари хотиралари ҳанузгача сақланиб қолмоқда, бу эса қуруқликдаги операция ҳақида кўпроқ иккиланишларга олиб келиши мумкин. Тадқиқотчиларга кўра, агар Исроил ҳақиқатда қуруқликда операция бошласа, вазият тубдан ўзгаради. Шунинг учун ҳам Яҳудий давлати иккиланиш олдида турибди.

Шунингдек, мамлакатда бўлаётган кўчиш ва зўравонлик даражаси аллақачон заиф бўлган соғлиқни сақлаш тизимига катта босим ўтказмоқда. Бу ҳақда “Чегара билмас шифокорлар“ вакили “Ал-Жазеера”га хабар берган.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ёқилғи, таъминот ва ходимлар тақчиллиги туфайли жуда чекланган имкониятлар билан ишлаётгани хабар қилинмоқда. Мамлакат аллақачон травматизм, сурункали касалликларни бошқариш ва руҳий саломатликни қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги қўшимча қилинган.

Ҳафта ўртасида Исроил Ливанга йўллаган ракеталаридан кейин “Ҳизбуллоҳ” “ҳисоб-китоб” қилувчи жангга кираётганини маълум қилган.

Эрон эса ҳамон Исроилга ҳужум бошлашини такрорлаб келмоқда.

Исроилнинг 12-телеканали хабарларига кўра, САХАЛ Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳига зарба берган. Ўша вақтда гуруҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ қароргоҳда бўлган ва Исроил кучлари унинг ўлдирилганини тасдиқлаган. Шунингдек, Насруллоҳнинг қизи ҳам ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими ҳақида хабар берилганидан кейин БМТ Бош Ассамблеясини тарк этиб, Исроилга учиб кетди

ОАВ хабарларига кўра, Нетаньяҳу тўғридан-тўғри Нью-йоркдан туриб Насруллоҳни йўқ қилиш буйруғини берган. Гуруҳ ушбу воқеага ҳозирча изоҳ бермаган.

Ливан бош вазири Нажиб Микати ҳам Исроилнинг Байрутга берган зарбалари туфайли БМТ Бош Ассамблеясидаги иштирокини муддатидан олдин тўхтатган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/J2vVKv8X7wg?si=olQMBHqDNG934Q-y" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТдаги умидсизлик, “Ҳизбуллоҳ” раҳбарининг ўлдирилиши ва Ядро масаласи