Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стенддан отиш бўйича ўтказилган Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси мерганлари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Қитъа чемпионатида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Беҳруз Шарапов мусобақанинг скит дастурида айни пайтда қитъанинг энг кучли спортчиларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди.

Осиё кубоги давомида ҳамюртларимиздан Беҳруз Шарапов, Даниил Жалнин, Эрнест Саттаров учлиги жамоавий скит дастурида, Азамат Қаюмов, Шоҳруҳ Садиров, Оҳунжон Абдуқодиров трап дастурида ва Бекзод Абдураҳимов скит йўналишининг яккалик дастурида кумуш медалга, Азамат Қаюмов трап йўналишининг яккалик ҳамда Бекзод Абдураҳимов, Георгий Попов, Тимур Еналиев учлиги дабл трап йўналишида бронза медалларига эгалик қилишди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерганларимиз Осиё кубогида 6 та медалли бўлди