Оила ва хотин-қизлар қўмитасида “Сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман!” шиори остида тарғибот кампаниясини ташкил этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева, АОКА бўлим бошлиғи Садоқат Асланова, Ёшлар ишлари агентлиги вакили Нилуфар Маткаримова ва бошқа мутасаддилар, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари қатнашди.

Қўмита раиси О.Парпибоева томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистонда аёллар сайлов жараёнларининг барча босқичларида фаол қатнашиши учун эркаклар билан тенг шароитлар яратилганини ҳисобга олиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш сиёсатини кучайтириш муҳим масала саналади.

Шунингдек, Сайлов қонунчилигимизда депутатликка номзодларнинг камида 40 фоизи ёки ҳар беш нафардан икки нафари аёл киши бўлиши зурурлигига оид норма мустаҳкамлангани ҳам хотин-қизларимизнинг сиёсий ҳаётида янги босқич бошланганидан далолатдир.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга ЎзЛиДеП кўрсатилган номзодларнинг 43 фоизи, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган жами номзодларнинг 43,4 фоизи, Экологик партиядан депутатликка  номзодларнинг 44,6 фоизи, Халқ демократик партиясидан номзодларнинг 47,4 фоизи, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзодларнинг 45 фоизи аёллардан иборат.

Натижалардан кўриниб турибдики, қонунчиликда белгиланган аёл номзодлар бўйича 40 фоизлик талабга барча сиёсий партиялар томонидан тўла амал қилинган.

Сайловда иштирок этадиган партиялар номзодларининг 43 фоиздан 47,4 фоизигача бўлган қисми аёллардан иборат.

Бу эса юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимиятида қарорлар қабул қилишдаги иштирокини кенгайтиришга замин бўлади.  

Шунингдек, ҳозирги вақтда умумий сайловчилар сони 19 миллион 696 минг 344 нафар бўлса, шундан эркаклар 9 миллион 12 минг 810 нафарни, аёл сайловчилар эса 10 миллион 683 минг 534 нафарни ташкил этмоқда.  

Яъни, сайловчилар таркибида аёллар улуши 54 фоиз.

Маълумки, ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар таркиби БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та парламент орасида 52-ўринга кўтарилган эди.  

Янги чақириқда парламентимизда хотин-қизлар сони қандай бўлиши бу йилги сайлов натижаларига боғлиқ. Фаол ва ташаббускор аёлларнинг парламентга келиши хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, сайлов рақобатчи партиялар, ўз ташаббусларини илгари сураётган кучлар, халқ манфаатларини ифода этган дастурларини ўз электоратига тақдим этаётган номзодлар кураши экани алоҳида таъкидланди.  

Мамлакатимизда сайлаш ҳуқуқига эга аҳолининг 50 фоизидан ортиғини аёллар ташкил қилади. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили Садоқат Асланова мазкур йўналишда ахборот кампаниясини ташкил қилиш ва жойларда тарғибот ишларини амалга ошириш, бунда маданият, спорт, таълим, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва дизайнерлик, фалсафа, психология, адабиёт соҳаларида юқори натижаларга эришган  аёлларнинг сиёсий фаоллигини намуна сифатида кўрсатиш, ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини тизимли ташкил қилиш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишини алоҳида қайд этди.  

Сайловларда фаол иштирок этиш бўйича ёш оилалар ва хотин-қизлар, биринчи маротаба сайловда иштирок этадиган ёшлар, хусусан қизлар ўртасида тарғибот олиб бориш тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги вакили Нилуфар Маткаримова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Аёллар ижтимоий-сиёсий жараёнларда кузатувчи эмас, фаол иштирокчи бўлиши борасида хотин-қизлар ўртасида олиб бориладиган тарғибот ишлари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ҳамда Қашқадарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминовалар маълумот берди.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсий жараёнларга аёллар ҳам бефарқ эмас!