Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Хитойга ташрифи доирасида Бутунхитой аёллар федерацияси раиси Шэнь Ицинь хоним билан учрашди.

Унда икки мамлакатнинг тарихий дўстона муносабатлари ва йил сайин янги даражага кўтарилиб бораётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари, давлатлар раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Томонлар хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида, шу жумладан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида, қолаверса, икки мамлакат дўстона алоқалари мустаҳкамланишида фаол иштирокини таъминлаш борасидаги ишларга эътибор қаратди.

Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик дастурларини жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттириш ҳамда фаол аёлларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой: дўстона алоқалар мустаҳкамланишида хотин-қизлар фаол иштирок этади