Бугун бутун дунёда тиббиёт жадал ривожлангани сайин касалликлар ҳам ёшариб бормоқда. Албатта, янги аниқланган касалликларни ташхислаш, уларни даволаш чораларини кўриш учун тиббиёт ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги, тажриба ва билим алмашишлари жуда муҳим.

Ана шундай касалликлардан бири орфан касаллигидир. Иммунология ва инсон геномикаси институти ходимлари томонидан ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ишлари бошланди.

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Чегарасиз ҳамдўстлик” I Халқаро форуми ҳам орфан касалликлари диагностикаси ва уни даволашга бағишланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5qZNfLlAV-I" title="Orfan kasalligini davolash mumkinmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мазкур форум олдидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Чегарасиз ҳамдўстлик” форуми орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича қўшма стратегия яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Қайд этилдики, ушбу муҳим тадбирда дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларидан делегациялар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, олимлар, ижро ва қонун чиқарувчи ҳокимият вакиллари иштирок этади.

Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан орфан касалликларининг келиб чиқиши, уни ташхислаш ва даволаш чораларини олиб бориш билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орфан касаллигини даволаш мумкинми? (+видео)