Мамлакатимиз мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида нимчорак финал ўйинлари бўлиб ўди.

Ушбу босқичда Аргентина, Бразилия, Венесуэла, Украина, Марокаш, Франция, Парагвай ва Қозоғистон  терма жамоалари ғалаба қозониб, 29-30 сентябрь кунлари ўтадиган чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Мусобақа регламентига кўра, чорак финалда Украина – Венесуэла, Бразилия – Марокаш, Қозоғистон – Аргентина ҳамда Франция – Парагвай термалари ўзаро рақобатлашади.  

Чорак финал доирасидаги Украина – Венесуэла ҳамда Қозоғистон – Аргентина терма жамоалари баҳси пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» спорт мажмуасида ўтказилса, Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида  Бразилия – Марокаш ва Франция – Парагвай ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

29 сентябрь куни  Бразилия – Марокаш, Украина – Венесуэла, 30 сентбярь куни эса Франция – Парагвай, Қозоғистон – Аргентина тўқнашувига гувоҳ бўламиз.  

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Тошкент шаҳридаги ўйинлар соат 20:00да бошланади. Бухородаги учрашувлар эса 17:30 да бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: Жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари Тошкент ва Бухорода ўтади