Гандболчиларимиз Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашади
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гандбол бўйича аёллар клублари ўртасида ўтказилаётган VII Осиё чемпионатнинг ярим финал баҳслари якунланди.
Финал йўлланмаси учун кечган баҳсларда Қозоғистоннинг “Қайсар” ва “Дўстлик” жамоалари чемпионлик учун, мамлакатимизнинг “Ўзбечка” ҳамда Ҳиндистоннинг “Голден Иглз Бхарат” жамоалари бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлайдиган учрашувлар 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА