Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларидан бири аста- секин монополияга барҳам берилаётганидир. Мамлакат автобозори ягона ишлаб чиқарувчига боғлиқ эди. Сўнгги йилларга келиб “SHEVROLET”, “KIA”, “BIVAYDI”, “CHIRI” каби брендлар ўзаро рақобатлашмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Президентининг шу йил Хитойга қилган сафари, у ерда мамлакат йирик компания ва корпорациялари раҳбарлари, тадбиркорлар билан учрашувидан сўнг Ўзбекистонга автомобиль саноати етакчилари оқиб кела бошлади. “SOUЕAST” бренди шу ойда дунё бўйлаб тақдимот ўтказмоқда. Бу жараён Ўзбекистондан бошланди.
“SOUЕAST” бренди бундан 30 йил аввал дастлабки автомобилларини жаҳон бозорига чиқарган эди. Бугунга келиб унинг заводларида 20 мингга яқин муҳандис-мутахассислар ишламоқда. Шу йилнинг ўзида 3,2 млрд долларлик 10 турдаги автомобиллар экспорт қилинди. Унинг ишлаб чиқариш цехлари энг замонавий роботлашган технология ва IT га асосланган.
–Биз нега Ўзбекистонни танладик? – дейди “SOUЕAST” вице- президенти Кe Chuandeng. – Биринчидан, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг қудратли, иқтисоди бақувват ва тез ривожланаётган давлат. Иккинчидан, у ғарб ва жанубдаги мамлакатлар чорраҳасида жойлашган ва биз маҳсулотимизни Ўзбекистон орқали уларга ҳам етказишни режалаштирганмиз. Учинчидан, бизнинг автомобилларда бошқаларда учрамайдиган 60 та янгилик жорий қилинган. Масалан, орқа ўриндиқлар иситилади, автомобилсозликда илк бора уни овоз билан бошқариш каби функциялари ҳам бор. Хуллас, биз ўзимизнинг моделларга ишонамиз ва уларни тез ёқтириб қоладилар, деган ишончдамиз.
[gallery-19487]
Услуб замонавийлик ва дидни акс эттиради. Ташқи ва ички дизайндаги деталларга эътибор ўзига хослик ва нафисликни таъкидлаб, фойдаланувчиларга мода эстетикасидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Қулайлик соддаликка қаратилган. Машиналар дизайнидаги ҳар бир деталь инсоннинг табиий ҳаракатлари ва ҳолатига мос келади.
Энг илғор технология инновацияларни бирлаштиради. Замонавий ақлли тизимлар автомобиль ва ҳайдовчи ўртасидаги ўзаро алоқани осонлаштиради.
– “SOUЕAST” ёқилғи ҳамда электр қувватида ҳаракатланадиган оилавий автомобиль. Унинг салони кенг, ўриндиқлари қулай, мусиқа эшитиш учун 8 та овоз кучайтиргич ўрнатилган. Иккита 12,3 дюмли экран, 360 0 даражада атрофни кўриш қурилмалари бор. Ҳатто рул ҳам иситилади, – дейди “SOUЕAST–Ўзбекистон” бош директори John Li. – Автомобилларимизга 5 йиллик ёки 200 минг километр юргунга қадар тўлиқ кафолат берамиз.
Рақобат бор жойда сифат белгиловчи омилдир. Хитойнинг янги бренди ҳам мавжуд автомобиллардан бир қатор қулайликлари билан ажралиб туради. Бунда албатта илмга таянилган.
– Автомобиль моделларини такомиллаштириш устида тинимсиз изланишдамиз. Бизнинг 9 та илмий тадқиқот марказимиз бўлиб, унинг 4 таси чет мамлакатларда жойлашган. Улар “SOUЕAST” автомобилларини ўша мамлакатлардаги иқлим, автобозор талаблари, йўллар ва релефининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб моделларни мослаштирадилар, – дейди жаноб Кe Chuandeng. –Ўзбекистонга келсак, биз унинг кескин фарқ қилувчи иқлимини назарда тутиб, ҳаво иситиш ва совутиш тизимига ўзгартиришлар киритиб такомиллаштирдик. Ўйлайманки, унинг имконияти ва фазилатларини қадрлайдилар.
Хўш, “SOUЕAST” нинг Ўзбекистонда ўз тармоқ ва тизимлари бўладими?
– 2024 йилда 5 мингта автомобил савдога чиқарилади. Биз Тошкент ва барча вилоят марказларида диллерлик бўлимлари, техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этяпмиз, – дейди “SOUЕAST–Ўзбекистон” бош директорининг ўринбосари Зиёвуддин Парпиев. –Яна бир янгилик шуки, илгари харидорлар фикрини диллерлар орқали ўрганар эдик. Энди ҳар бир мижозимиз билан 2 йил давомида юзма-юз мулоқот қилиб борамиз. Улар билдирган ҳар бир эътироз, таклиф қабул қилинади.
Ҳар қандай автомобиль хавфсизлик даражаси билан қадрланади. Мутахассисларнинг айтишича, салон олд қисмида 6 та хавфсизлик ёстиқчаси бор.
–Ҳайдовчи ва йўловчи учун хавфсизликни таъминлаш учун ақлли тизим мавжуд. Иқлимни назорат қилиш вазифаси кучайтирилган, – дейди “SOUЕAST–Ўзбекистон” бўлим мудири Шаҳбоз Бозоров. – Ёритгичлари “ақлли”. Яъни табиий ёруғлик ва қоронғуликка қараб ёнади, бурилиш чоғида улар ҳам бурилиб қўшимча ҳудудни ёритади.
Тошкентнинг жозибали “Mega citi” очиқ майдонида “SOUЕAST” автомобилларидан S-07 ва S-09 моделларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Компания раҳбарияти, мутахассислар унинг имконияти ва ўзига хослигига тавсиф бердилар. Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “SOUЕAST” га бағишланган янги қўшиғини куйлади.
Ўзбекистонга янги автомобиль бренди кириб келишига бағишланган тантана фавворалар шоуси билан давом этди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/z_qKravra2k" title="Avtomobil bozorlarida yangi brend: “SOUYEAST”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳаммаджон Обидов, Дониёр Якубов,Элёр Олимов (видео, сурат)ЎзА