Хабар берганимиздек, айни кунларда Швейцариянинг Цюрих шаҳри пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Эътиборлиси, эркаклар ўртасидаги Т1 классида 31.8 км. масофага ўтказилган гуруҳ пойгаси беллашувларида иштирок этган ҳамюртимиз Азиз Атахўжаев 1 соат 4 дақиқа 7 сония натижа қайд этиб, 3-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Атахўжаев бундан аввал ушбу жаҳон чемпионатида вақт пойгасида ҳам бронза медалини қўлга киритган ва Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи пара велоспортчига айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА