Бу йилги сайловлар янгиликларга бой бўлиши кутилмоқда.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилиши биланоқ реклама пештахталаридан тортиб, барча телеканал, радио ва интернет нашрларида партияларнинг фаоллиги янада ортди. Бироқ уларни бир жойга жамловчи ва чинакамига сиёсий дебатга чорловчи майдон йўқ эди. Пойтахтнинг қоқ марказида Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ташаббуси билан ана шундай майдон яратилиб, унга“Дебат Холл” медиа-маркази деб ном берилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Sj1NVy4Zls4?si=7YfmrhVK0N7r7Wdq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Бугун ушбу “Дебат Холл”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев, Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов, Миллий медиа бирлашмаси раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси Жалолиддин Усмонов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б Холмурод Салимов ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбир аввалида мартабали меҳмонлар рамзий қизил лентани кесиб, “Дебат Холл”ни очиб беришди.
27 сентябрь куни соат 17:00да “Дебат Холл”да сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг раислари ўртасида биринчи дебат ташкил этилади. Шунингдек, дебатлардан ташқари мазкур майдонда юқори даражадаги спикерлар иштирок этиб, эксклюзив маълумотларни сайловчилар билан бўлишади.
Сайлов мамлакатимизда демократик давлатчиликнинг ёрқин намунаси, фуқароларимизнинг сайлаш ва сайланиш, давлат органларини демократик тарзда шакллантириш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаради. “Дебат Холл” эса айни жараёнларни ёритишда ягона майдон ҳисобланади.
Нозимбек Мардонов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА