“Моя планета” телеканалида Ўзбекистоннинг қадимий Бухоро ва Хива шаҳарлари маданий ва туризм салоҳиятига бағишланган лавҳалар эфирга узатилди. Ушбу материаллар шу йил майда мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган ташриф доирасида телеканал ижодий жамоаси томонидан тасвирга олинган.

Ўзига хос йўл кўрсаткичи вазифасини ўтайдиган мазкур “Шаҳардаги бир кун” дастурини томоша қилган инсон, беихтиёр, нотаниш шаҳарни дарров ёқтириб қолади. Шарҳловчи Диана Жалалова томошабинни ушбу тарихий шаҳарларнинг энг машҳур жойлари ва маданий объектлари билан таништириш мақсадида Бухоро ва Хивани айланган.

Муаллиф диққатга сазовор манзиллар, кўп вақт ёки пул сарфламасдан қандай совғалар сотиб олиш, лаззатли таомларни татиб кўриш мумкинлиги ҳақида батафсил сўзлайди. Сайёҳда Ўрта аср Шарқ даврига тушиб қолгандек таассурот уйғотувчи Бухоронинг бетакрор муҳити, YUNESCO рўйхатига киритилган биринчи шаҳримиз – Хива гўзаллигига алоҳида эътибор қаратади.

Бошловчи ўзбек санъати намуналарига тўхталиб, анъанавий кулолчилик ва қўлда ишланган гилам каштасини намойиш этади, бетакрор безак, ёрқин суратларга урғу беради.

Журналист Бухоро ва Хиванинг туризм, маданият ва санъат салоҳияти ҳақида ҳам маълумот берган.

“Моя планета” дунё бўйлаб 75 миллион мухлисни қамраб олган, саёҳат тўғрисида кеча-кундуз эфирга узатиладиган ахборот манбасидир. Таъсири ижтимоий тармоқда ҳам сезиладиган телеканал Россияда 23 миллиондан ортиқ, МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларида 2 миллион обуначига эга.

Азиза Алимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Моя планета” Бухоро ва Хивани кашф этмоқда