Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг "Ишонч телефони" ишга туширилди. Эндиликда, тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда фуқаролар этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш ёки ишлаб чиқаришда бирон бир ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки контрабанда ҳолатларига дуч келган тақдирда Инспекциянинг +(71) 202 86 90 телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, товарларнинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш, сохта тадбиркорлик, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқаришда иштирок этган шахсларнинг хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, истеъмол бозорида сифатли маҳсулотларнинг қонуний муомалага киритилишида барчамиз бирдек масъулмиз.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг "Ишонч телефони" ишга туширилди