-

АҚШ Хитойни стратегик қурол яратишга сармоя киритишда айблади

АҚШ фикрича, Пекин билан Россия – Америка стратегик қуролни қисқартириш тўғрисидаги шартномага ўхшаш келишув бўлмагани сабабли, Хитой шу йўналишга сармоя киритмоқда. Айни фикрни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик алоқаларни мувофиқлаштирувчи Жон Кирби билдирган.

Джон Кирби: мы хотим, чтобы Украина преуспела и на поле боя, и за столом  переговоров

– Муайян келишув йўқ ва шу боис, биламизки, Хитой шундай қуроллар учун сармоя киритишда давом этмоқда, – деди у Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси брифингида журналистларга. – Президент Жо Байден бу масалада Хитой билан муносабатни мувофиқлаштиришга ҳаракат қиляпти. Бугунги кунда икки давлат ўртасида зиддият юзага келишига ҳеч қандай сабаб йўқлигига ишонаман.

ЕИ Болгария ва Руминияни Шенгеннинг тўлақонли аъзолигига қабул қилмоқчи

Болгария и Румыния стали частью Шенгенской зоны | Euronews

Икки ҳафта ичида Европа Комиссияси Болгария ва Руминияни Шенген ҳудуди, жумладан қуруқликдаги транспорт тизимига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш таклифини киритади, деди ЕИ Болгариядаги ваколатхонаси раҳбари Ёрданка Чобанова.

ЕИ Кенгаши қарорига кўра, 31 мартдан бу икки қўшни давлат Шенген маконига киритилган. Ҳозирча бу давлатлар учун чегара назорати фақат денгиз ва ҳаво ҳудудида бекор қилинган. Қуруқликда эса назорат сақлаб қолинган.

Европа ОАВ аввалроқ хабар қилганидек, Руминия ва Болгариянинг тўлиқ интеграцияси ноқонуний миграцияга қарши кураш шарти бажарилишига боғлиқ. Яъни, ЕИга ўз чегараси орқали кирган муҳожирлар билан ўзлари шуғулланиши ва уларни бошқа давлатга ўтказмаслиги лозим бўлади.

Байден иккинчи муддатга сайланмаслик қарорини изоҳлади

Байден упомянул Путина, выступая на Генассамблее ООН - РИА Новости,  24.09.2024

АҚШ Президенти Жо Байден иккинчи муддатга президентлик учун курашдан воз кечиш қийин кечганини тан олди.

– Демократия сақланиб қолишини президентлигимнинг асосий мақсади этиб белгиладим, – деди у БМТ Бош Ассамблеясига мурожаатида. – Ёзда иккинчи муддатга даъводан кечишимга тўғри келди. Бу қийин қарор эди, чунки президент бўлиш ҳаётимдаги энг олий шараф. Мен кўп ишлашни хоҳлардим, лекин ишимдан кўра мамлакатимни кўпроқ яхши кўраман.

АҚШда президентлик сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Бразилия Президенти Украинадаги можаро ҳақида янги баёнот берди

Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қайта тикланиши Украинадаги можарони тўхтатиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деди Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида.

– Ҳеч бир томон мақсадига ҳарбий йўл билан эриша олмаслиги аллақачон аён бўлди, – деди у. – Вайрон қилувчи қурол қўллангани сари совуқ уруш давридаги бефойда қарама-қаршиликнинг қоронғи даври эсга тушмоқда. Ўзаро тўғридан-тўғри мулоқот қайта тикланиши учун шароит яратиш томонлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан шундай мазмун Хитой ва Бразилия томонидан мулоқот жараёнини йўлга қўйиш ва ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш учун таклиф қилинган келишув лойиҳасида мавжуд.

АҚШ Туркияга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи

энг йирик давлатга айланди.

Эрдоган подписал протокол о вступлении Швеции в НАТО - Korrespondent.net

Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Нью-Йоркда Туркия – Америка ишбилармонлар кенгаши тадбирида гапирган.

“Тренд” тарқатган хабарда шундай дейилган:

– Америка энг йирик суюлтирилган табиий газ етказиб берувчимизга айланди ва бу муносабат узоқ муддатли шартнома билан тасдиқланади, – деди Туркия етакчиси. – Айни йўналишдаги муҳим қадам сифатида тегишли энергетика компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Туркия ва АҚШ ўртасида савдо ҳажми 2023 йил 30 миллиард доллардан ошди ва ўсиш учун ҳали улкан салоҳият мавжуд.

Қардош мамлакатнинг газга эҳтиёжи йилига тахминан 50 миллиард куб/метрни ташкил қилади.

Арманистон ва Озарбайжон делегацияси Женевада учрашади

Армения и Азербайджан обсудят мир на встрече в Женеве | Factor.am

Арманистон ва Озарбайжон парламентлари спикерлари Ален Симонян ва Соҳиба Гафарова учинчи бор, 13-17 октябрь кунлари Женевада бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқ (ПИ) 149-Ассамблеяси доирасида учрашади. Мулоқот давомида минтақада тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракат муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Бу ҳақда ПИ матбуот котиби Томас Фитцсимонс маълум қилган. Учрашувнинг аниқ санаси маълум эмас.

2022 йил Ереван ва Боку Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи воситачилигида бўлажак тинчлик шартномасини муҳокама қила бошлаган. Ўтган йил май ойи охирида Пашинян Ереван Озарбайжоннинг собиқ иттифоқ даври, яъни Қорабоғ билан биргаликдаги чегара билан суверенитетини тан олишга тайёрлигини маълум қилган.

Гаити нодавлат ташкилоти

Трампни ҳибсга олиш бўйича судга мурожаат қилди

Гаитянское НКО подало в суд, требуя арестовать Трампа - РИА Новости,  25.09.2024

АҚШдаги гаитилик муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи “Haitian Bridge Alliance” нодавлат ташкилоти Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ва унинг шериги Жей-Ди Вэнс ҳибсга олинишини сўраб судга мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Трамп ва Венс аввалроқ гаитилик муҳожирлар Спрингфилд шаҳрида уй ҳайвонларини еб юрганини айтган. Маҳаллий полиция бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилган. Гаити расмийлари собиқ етакчи баёнотини инсонларни камситишга йўйган.

Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда республикачилар изоҳи орқали Спрингфилдга 33 та бомба таҳдиди келиб тушган, “ирқчилик таҳдиди” туфайли муниципал бинолар бир неча бор эвакуация қилинишига тўғри келган.

Огайо қонуни шахсларга судда жиноий айблов қўйишга рухсат беради.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда