Барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам Олий Мажлис ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараённинг асосий шартларидан бири бўлган сайловолди ташвиқот ишларида фаол иштирок этмоқда.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳрининг марказида тарғибот пункти ташкил қилиниб, “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. 

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши вакиллари, Парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар, электорат аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда аҳоли ва кенг жамоатчилик вакилларига “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори асосида ишлаб чиқилган партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастурида бугун Янги Ўзбекистонда асосий масалага айланган тарбия ва таълимга устуворлик берилганлиги тушунтирилиб, дастур мазмун-моҳияти билан таништирилди. Жумладан, Баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш йўналиши – Мактабгача ва мактаб таълими бўйича белгиланган таклиф ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди. 

Таъкидланганидек, партиянинг бош мақсади – қудратли давлатга таянган, қонунлари миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун, инсон қадри баланд, фаровон жамият қуришдир. Етти йўналишдан иборат Сайловолди дастурининг асосий мазмуни эса барча ғоя-ташаббусларни миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун бўлишига эришишдир. 

Маълумки, “Миллий тикланиш” демократик партияси – илм-фан ва таълим, маданият ва санъат, ахборот соҳаси вакиллари, олимлар, тарбиячи ва ўқитувчилар, ижодкор ва санъаткорлар, спортчилар, туризм, ҳунармандчилик ва халқ табобати соҳаси вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларни ўз электорати ҳисоблайди. Партия Сайловолди дастурида “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиорини белгилади ва бу бежиз эмас. 

Бу йилги сайловларда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 65 нафар, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига 375 нафар номзод кўрсатилган бўлиб, уларнинг 42 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. 

Тадбир давомида аҳолига партиянинг ҳамда номзодларнинг сайловолди дастуридаги мақсад ва ғоялари акс эттирилган флаер, буклет материаллар тарқатилди. Бу каби тарғибот пунктлари истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этилиб, юртдошларимиз жорий сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, “Миллий тикланиш” дастурларини қўллаб-қувватлаб, партия номзодларига овоз беришга чақирилмоқда

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов – 2024: “Қадриятларга таянган тараққиёт”