Мана мактабларимизда янги ўқув йили бошланиб, мактаб либосини кийган йигит қизларимиз кўчаларни тўлдириб юришибди. Янги ўқув йили ўқитувчилар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам бирдек ҳаяжонли ҳисобланиб, ўқув жараёнига кўникиш, янги билим ва тажрибаларни ўзлаштириш ўз-ўзидан тезлашиб кетади.
Аммо ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги зиддиятли вазиятлар ифодаланган видеолавҳалар дилимизни вайрон қилади. Илм даргоҳида бундай ҳолатларнинг юзага келишини ўзи ачинарли албатта.
Бугунги лавҳамизда Ўқитувчилар ўқувчи билан ана шундай зиддиятли вазиятларда кимга мурожаат қилиши мумкинлиги, мактаб психологи нафақат ўқувчиларнинг балки ўқитувчиларнинг ҳам психологик ёрдамчиси эканлиги ҳақида экспертлар билан суҳбатлашдик.
Истаймизми йўқми барчамизнинг турмуш тарзимизда кичик стресс ҳолатлари, оилавий низолар, соғлигимизда ҳам муаммолар кузатилади. Аммо негадир айнан "ўқитувчилар"даги ушбу вазиятлар кўпинча ўқувчилар ва уларнинг ота оналари томонидан тўғри қабул қилинмайди. Фарзанд аввало оилада тўғри тарбия олиши кераклигини баъзи ота-оналаримиз унутиб қўйишади.
Лавҳамиздан кўриниб турибдики, ечими йўқ вазиятнинг ўзи бўлмайди. Эндигина атак-чечак қадам қўйиб келаётган ёшгина навниҳолни катта мевали дарахт бўлиб етишишида етарлича сифатли парваришнинг ўрни беқиёс. Англаганингиздек фарзандимизнинг жамиятда етук инсон бўлиб етишиб, ўз ўрнини топишида ота-оналар ва устозларнинг бирдамлиги жуда муҳим. бизни кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/uLRn8dlrrNY" title="Oʻqituvchiga kim va qanday yordam beradi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов, ЎзА