Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва вазирлик марказий аппарати ходимларидан иборат делегация шу кунларда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.
Мазкур марифий ташрифдан кўзланган мақсад мактабгача ва мактаб таълими соҳасида Кореянинг илғор тажрибаси, хусусан, Корея амалиётида таълим, бошқарув тизими ва педагог кадрлар малакасини оширишда замонавий педагогик технологиялар ва ечимларни жорий этиш юзасидан тажриба алмашишдан иборат.
Учрашувлар доирасида ўқув семинарлари ва очиқ мулоқотлар ўтказиш ҳамда бир қатор таълим муассасалари, хусусан, “Handulmulbit” болалар боғчаси, “Mosan” бошланғич мактаби, “Sejon Jang Yeongsil” юқори мактаби, Корея Миллий таълим институти фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Тадбирлар давомида, шунингдек Кореянинг диққатга сазовор масканлари ва тарихий қамдажолари билан танишиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Учрашувлар жорий йилнинг 29 сентябрига қадар давом этади.
Н.Усмонова, ЎзА