Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг август, сентябрь ойларида давлат буюртмачилари томонидан 3,1 миллиард сўмлик 11 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Жумладан, Нарпай тумани тиббиёт бирлашмасининг 673 миллион сўмлик, Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 343 миллион сўмлик, Каттақўргон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 215 миллион сўмлик, Олтинсой тумани ҳокимлигининг 193 миллион сўмлик, Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 115 миллион сўмлик, Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейнинг 56 миллион сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Шунингдек, “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси буюртмачилигида ўтказилган 1,5 миллиард сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.

Агентлик тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, ўтган йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида 138 ҳолатда 110 миллиард сўмлик қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолда амалга оширилган давлат харидлари бекор қилинди.

Давлат хизматида фаолият юритаётган 15 нафар мансабдор шахснинг 20 та тадбиркорлик субъектидаги таъсисчилиги ёки раҳбарлик фаолиятига чек қўйилди.

2022 йилда бу йўналишда тегишли идораларга 197 тақдимнома, 174 та сўровнома юборилган. Натижада 35 жиноят иши ва 74 маъмурий иш қўзғатилган. 14 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Давлат харидлари бўйича 119 ҳолатда 360,9 миллиард сўмлик қонун бузилишларига йўл қўйиб амалга оширилган давлат харидлари бекор қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, ушбу соҳаларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти самарали ташкил этилмагани, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча бюрократик тўсиқлар ўрнатилгани, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупция омилларининг мавжудлиги, давлат харидларини амалга оширишдаги қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда рақамлаштириш ишларининг етарли даражада эмаслиги коррупция омилларининг сақланиб қолишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Айни пайтда агентлик томонидан айнан ушбу омилларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунга зид равишда амалга оширилаётган давлат харидларига чек қўйилмоқда