Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини 38 давлат ратификация қилган.

Унда меҳнат муносабатларида ходимларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш чораларини янада кучайтириш каби масалалар ўрин олган. 

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ратификация қилиниши кутилмоқда. Шу мақсадда “Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (1970 йилда қайта кўриб чиқилган. Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун ишлаб чиқилди. 

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида мазкур қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди. 

Муҳокама жараёнида конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистон Республикаси ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, ходимларнинг дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга кенг имконият яратилади. 

Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда ижобий имижини оширади. Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашувни жадаллаштиришга кўмаклашади. 

Шунингдек, мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. 

Мазкур ҳужжатда икки мамлакат ҳукуматларининг икки томонлама ҳамкорлиги жараёнида томонлар бир-бирига ҳар қандай шаклда берадиган (оладиган), шунингдек, шаклланган махфий ахборотларни ўзаро ҳимоя қилишни таъминлашга оид масалалар ўз аксини топган. 

Битимнинг ратификация қилиниши икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга имкон яратади. 

Икки томонлама ҳамкорлик жараёнида ҳар қандай шаклда берадиган (оладиган) ва шаклланадиган махфий ахборотларни томонларнинг ҳукумати тарафидан ўзаро ҳимоя қилиниши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ҳужжат ратификация қилинади 