– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари томонидан тузилган, – деди Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги ҳафталиги умумий муҳокамасида сўз чиққан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. – Ўша вақт Африканинг катта қисми мустамлакачилар ҳукмронлиги остида эди. Афсуски, ушбу қитъа ҳамон дунёдаги энг йирик тинчликпарвар кенгашда доимий ўринга эга эмас. Бу ҳолат ўзгариши керак, 80 йил аввал ташкил этилган Глобал молиявий архитектура ҳам.
Бинобарин, юқори мартабали музозим ХК ва глобал молиявий архитектурани ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар билдиргани йўқ.
У Бош Ассамблея минбаридан туриб жаҳон ҳамжамиятини Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди ва давом этаётган жанг тўлови оддий аҳоли гарданига тушаётганини таъкидлади.
– БМТ Низоми ва резолюциялари, шунингдек халқаро ҳуқуқ меъёри асосида адолатли тинчлик ўрнатиш вақти келди, – деди Гутерриш дунёдаги кескин вазият ҳақида гапираркан. – Дунё портловчи модда билан тўлдирилган идиш ҳолатига яқинлашмоқда. Давом этаётган урушлар ва “ядро қиличи шовқини” туфайли сайёрамиз ана шундай вазиятга тушиб қолди. Геосиёсий бўлиниш чуқурлашмоқда, ер юзи қизиб боряпти. Урушлар авж олмоқда, можаролар қандай тугашини ҳеч ким билмайди. Ядровий ва бошқа турдаги янги қуроллар пайдо бўлиб, тасаввур қилиш қийин ҳолатга яқинлашяпмиз. Ҳозирги берқарор аҳвол бундай давом этиши мумкин эмас. Шу билан бирга ҳали барча муаммоларни ҳал қилиш имкони бор.
Бош котиб иқлим ўзгариши оқибатига ҳам алоҳида тўхталди:
– Сайёрамизда қазилма бойликлардан бетартиб фойдаланилиши туфайли иқлим жуда тез ўзгармоқда. Ҳеч бир давлат бу инқироз оқибатидан четда қолмайди. Ҳаддан зиёд иссиқ ҳарорат, шиддатли ёнғин, қурғоқчилик ва кучли сув тошқини каби офатлар табиий эмас, балки техноген фалокат сифатида намоён бўлмоқда. Афсуски, энг камбағал, ҳимоясиз давлатлар энг кўп азият чекади.
БМТ етакчиси маърузасида қайта тикланадиган энергияни ёқлаб, ушбу тизим янги иш ўринлари яратиши, энергия хавфсизлигини таъминлаши ва миллионлаб одамларни қашшоқликдан қутқаришини таъкидлади.
У сунъий интеллект масаласида ҳам ташвишли фикр билдириб, СИни бошқаришга тўғри ёндашилмаса, дунё бўлиниб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди:
– Мавжуд муаммога глобал ёндашувсиз сунъий интеллект барча жабҳада сунъий бўлинишга олиб келиши мумкин. Икки интернет, икки бозор, икки хил иқтисодиёт ўртасида жиддий низо келиб чиқади.
С.Раҳимов, ЎзА