Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.
Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари "ACWA Power" билан кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани, Саудия Арабистони сармоясини мамлакатимизга жалб этишда компания муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
Энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.