Марказий сайлов комиссиясида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) юртимиздаги парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларини кузатиш бўйича миссияси вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев мулоқотлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасидаги ишлар ҳамда сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.  

Қайд этилганидек, халқаро ташкилотлар миссияларининг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш бўйича хулосалари ва тавсияларини миллий қонунчилигимизга ва амалиётимизга имплементация қилиш, сайловларга оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилди.  

Шунингдек, мулоқотларда бу йилги сайлов илк маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига мажоритар ва пропорционал сайлов тизими бўйича  сиёсий партияларнинг 500 нафар номзодлари рўйхатга олингани айтиб ўтилди.  

Учрашувларда миссиялар вакиллари Ўзбекистон сайлов тизимидаги янгиликларни эътироф этиб, ўз фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берди.    

— Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси томонидан сайловни кузатиш бўйича миссия раҳбари сифатида Ўзбекистонда эканимдан ҳамда Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари билан учрашганимдан жуда хурсандман, — дейди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Уэйк Дуглас. — Биз экспертлар жамоаси билан Ўзбекистон ҳукумати таклифига биноан сайловни кузатиш миссиясини ўтказиш учун келдик. 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнининг қандай ўтаётганига баҳо бериш билан шуғулланамиз. Шу билан бирга, мазкур сайловлар Ўзбекистон ва ЕХҲТдаги бошқа барча иштирокчи давлатлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларга қанчалик мос келиши масаласида ўз хулосаларимизни тақдим этамиз.  

ЕХҲТ узоқ йиллардан буён Ўзбекистондаги сайловларни, жумладан, ўтган йилги президентлик сайлови ва референдумни ҳам кузатиш жараёнида иштирок этди. Биз дунёда сайловлар мукаммал ўтадиган мамлакат йўқлигини айтган ҳолда ҳар доим қатор тавсиялар берамиз. Ҳар бир сайловда келгуси сайловларни яхшилаш учун фойдаланиш мумкин бўлган сабоқлар бор. Бундан ташқари, ҳар бир шу турдаги жараёнларнинг ютуқларини ҳам қидирамиз. Камчиликлар ёки муаммолар гувоҳи бўлсак, бундай ҳолатни яхшилаш учун асослар, тавсиялар берамиз ва бу сайловни кузатиш миссиясининг асосий мақсадидир.  

Гуруҳимиз ЕХҲТнинг 11 та турли иштирокчи давлатларидан 14 нафар халқаро экспертлардан иборат. Келгуси ҳафтада 26 нафар узоқ муддатли кузатувчиларимиз ташриф буюради. Улар Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида бўлишади. Шунингдек, 300 нафаргача қисқа муддатли кузатувчиларимиз жалб этилади. Биз сайловнинг эртасига ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси билан ҳамкорликда ўз хулоса ва тавсияларимиз бўйича дастлабки баёнотларни эълон қиламиз.  

Ҳар иккала миссия вакиллари билан кечган мулоқотлар конструктив ва самимий руҳда ўтди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GOsxoYeIa_E?si=QY_1wkt9gwAkskjS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Аброр Содиқов,  

Анвар Аҳмедов (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари: Ҳар бир сайловда келгуси сайловларни яхшилаш учун фойдаланиш мумкин бўлган сабоқлар бор (+видео)