Сентябрь ойи охирида Ер диаметри тахминан 11 метрли кичик астероид 2024 PT5 – иккинчи табиий йўлдошига эга бўлади. Ушбу самовий жисм 29 сентябрь куни орбитага киради ва ўзига хос митти ой кўринишида 56,6 кун айланади.

“CBS News” телеканали хабар беришича, 2024 PT5 Жанубий Африкада жойлашган ускуналардан фойдаланилган ҳолда “Asteroid Terrestrial-impact Last Alert System” таъсиридан сўнгги огоҳлантириш тизими телескопи билан ишловчи олимлар томонидан кашф қилинган.

Мадриддаги Комплутенсе университети мутахассислари уч ҳафта давомида йўлдошнинг парвоз йўлини кузатишди. Хулосага кўра, жисм Қуёш атрофида айланадиган Аржуна астероид камарида жойлашган.

Ернинг тортиш кучи таъсирида 2024 PT5 бир неча ҳафта Ой каби Ер атрофида айланади ва 25 ноябрда гелио марказий орбитага қайтади. Яъни, Қуёш атрофида айланишни давом эттиради.

Дарвоқе, жуда кичик ўлчами туфайли дурбин ёки ҳаваскор телескоп ёрдамида бу астероидни Ердан кузатиш имкони йўқ. Кучли асбоб-ускунага эга профессионал астрономлар фазовий жисм ҳаракатини кузата олади.

Орбитамизни тарк этгандан кейин ҳам бир неча ой Ерга яқин ҳудудда қоладиган астероид 2025 йил 9 январь куни сайёрага яна яқинлашади ва шундан сўнг узоқлаша бошлайди. 2024 PT5 Ер орбитасига иккинчи бор тахминан 30 йилдан кейин қайтади.

Г.Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу ҳафта сайёрамизнинг иккинчи йўлдоши пайдо бўлади