Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжумани Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 5 августда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун муҳокамасига бағишланди.

Тадбир давомида бошқарманинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш шуъбаси масъул ходими М.Суюнов маъруза қилиб, мазкур қонунда бугунги кунда ерга эгалик қилиш билан боғлиқ одамларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим сифатида киритилган моддалар хусусида тўхталиб ўтди.  

Хусусан, акция доирасида 2018 йил 1 майга қадар уй-жой қуриш орқали ўзбошимча эгалланган ер участкасига ҳамда унда қурилган объектларга, ҳужжатларда кўрсатилганидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган объектларга, олдинги акция доирасида ҳуқуқлар эътироф этилиши якунига етмаган кўчмас мулк объектларига қаратилган. Шунингдек, 2021 йил 8 июнга қадар ажратилган, бироқ ер ажратиш қарори тасдиқланмаган ер участкасига, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар жойлашган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ҳамда иншоотлар эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилади.  

Натижада фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари қонунийлаштирилади, кредит учун таъминот предмети пайдо бўлади, бозорда қонуний капитал айланмаси пайдо бўлади. Ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқишдаги муаммолар камаяди, фуқаролар ўртасидаги мулкий низолар, шу жумладан, мерос билан боғлиқ низоларга ечим топилади, ноқонуний қурилмаларни аниқлаш, бузиш, судлашишга ортиқча ресурслар сарфланишининг олди олинади.  

Маълумот ўрнида, мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач яъни жорий йилнинг ноябрь ойидан кучга киради ва 2028 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ва мол-мулкка эгалик қилишда енгилликлар яратилади