1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан прокуратура органларида самарали меҳнат қилиб, тизимда очиқлик ва шаффофликни тўла таъминлаш ҳамда фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Мажбурий ижро бюросининг бир гуруҳ фахрий ходимлари иштирокида Шаҳрисабз давлат педагогика институтида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Унда Бюронинг вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб туман бўлимларида меҳнат қилаётган ходимлари, шунингдек,  институтнинг ўқитувчи ва талаба ёшлари иштирок этди.

Соҳа фахрийлари ўз ҳаётий ва касбий фаолиятида орттирган тажрибалари борасидаги қимматли мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Бўлажак ҳуқуқшунослар учун келгуси иш фаолиятларида қонунлар ва тартиб-интизомга қатъий амал қилиши, муомала маданиятини юксалтириши, фуқаролар мурожаатлари, аҳоли муаммолари билан ишлаганда қонун доирасида ечим топиши, ҳуқуқбузарликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликка оид тавсиялар берди.

Тадбирга институтнинг фаол ва иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага ўзгача кайфият бахш этди.  

– Ўқишни тугатиб, 1995 йилда Баҳористон туман прокуратурасига ишга келганман. Шу билан роппа роса 27 йил прокуратура органларида узлуксиз ишлаб, 2022 йилда пенсияга чиқдим, – деди Бюро органлари фахрийси Дилшод Маҳмудов. – Биз ўқиган, ишлаган даврларда ҳозиргидек шароитлар бўлмаган. Ҳозирда давлатимиз томонидан ёшларга, уларнинг таълимига, ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган имкониятлар ҳавас қилса арзигулик. Бунга жавобан ҳар қанча фидойилик билан, садоқат билан ўқиса, ишласа арзийди.

Тадбир якунида ҳалол ва фидокорона меҳнати билан қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган барча фахрий ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди