Пойтахтимизда ўтказилган биринчи Ўзбекистон – Италия таълим форумида республикамиз ҳамда Италиянинг кўплаб олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Форум доирасида бир қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланмоқда.

Жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Италиянинг Пиза университети ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган меморандум имзоланди.

Имзоланган меморандумга кўра, икки олийгоҳ ўртасида талаба ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини ташкил этиш, узоқ ва қисқа муддатли амалиётларни йўлга қўйиш ҳамда ўқув дастурлари интеграцияси бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев Италияга расмий ташрифи давомида ҳам Пиза университети ректори Риccардо Зуcчи билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди.

Биринчи Ўзбекистон – Италия таълим форуми 25-27 сентябрь кунлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларида давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди