Бугун Тошкентда “Энергия самарадорлигини ошириш” мавзусида ўтказилган семинарда ана шундай саволлар асосида қизғин фикр алмашилди.

Ўзбекистон энергетиклар миллий уюшмаси халқаро экспертлари,“Ўзэнергоинспекция”нинг барча ҳудудий бошқарма ходимлари ва Хитойнинг “Sinoma Energy” компанияси вакиллари иштирок этган тадбирда энергия самарадорлигига эришишда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ва бу борада халқаро тажрибани ўрганиш жараёнлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 27август куни “Энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан шу масалалар юзасидан қатор вазифалар белгиланган. Унга кўра, мамлакатимизда энергия ресурсларига талаб йилдан йилга ошиб бораётгани сабабли бундай эҳтиёжни қоплаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Семинарда иштирокчилар мавзу бўйича фикр алмашиб, энергия самарадорлигига эришишнинг асосий омилларига эътибор қаратди. Хусусан, бу борада ислоҳотлар ижросини таъминлаш ва хориж давлатлар тажрибасини қўллаш самара бериши таъкидланди.

Ўзбекистон энергетиклар миллий уюшмаси халқаро экспертларининг тавсия қилишича, йирик истеъмолчиларда иккиламчи иссиқликдан электр энергия ишлаб чиқариш бўйича Хитой тажрибаси, Ўзбекистондаги саноат корхоналаридан атмосферага чиқариладиган зарарли иссиқ газларни утилизация қилиш ва ҳосил бўладиган иккиламчи энергия ресурслардан самарали фойдаланиш муҳим омил ҳисобланади.

Шунингдек, тадбирда қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатишда кузатилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳолатларига тўхталиб ўтилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорликка эришиш учун муҳим омилми?