Кеча Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига Италия университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Италиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, шунингдек, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. 

[gallery-19456]

Йиғилиш аввалида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев хорижий делегация вакилларини қутлар экан, Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги икки томонлама стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатлар устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани, айни жараёнда олий таълим соҳасида академик алмашинувларни фаоллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. 

Ўз навбатида, А. Бернини келгусида талабаларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини чуқурлаштириш, малакасини ошириш учун янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/j6WbHdB27aQ" title="Oʻzbekiston – Italiya: taʼlim sohasidagi hamkorlik rivojlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Самимий руҳда кечган тадбир давомида ЖИДУ ва Италия университетлари ўртасида талабалар алмашинув дастурларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар,  илмий конференция ва семинарлар ўтказиш, шунингдек, махсус талабалар малакасини ошириш курсларини ташкил этишни назарда тутувчи шартномалар тузишни режалаштирган. 

Тадбир якунида талабалар йиғилганларга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳақида итальян тилида тақдимот қилишди. 

– Университетимиз бир қатор хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган, - деди итальян тили ўқитувчиси Муборак Мадраҳимова. – 2023 йили ЖИДУ Роман-Герман тиллари кафедраси профессорлари Италияга ташриф буюриб, Перужа университети мутасаддилари билан учрашиб қайтди. Сўнг мазкур университет чет эллик талабалар учун стипендия жорий қилди, бу пировардида, талабаларимиз учун Италияга ташриф буюриш ва итальян тили курсини ўташ имконини берди.

Бундан ташқари, олийгоҳимизда ҳар йили итальян тили фестивали, тансиқ таомлари, кино кунлари ва итальян тили бўйича кўплаб қизиқарли тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, талабаларимиз Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этиладиган тадбирларда ҳам анча фаол. Ўтган  йили ЖИДУ ва Ареццо шаҳридаги “RP Languages” тил мактаби ўртасида муваффақиятли шартнома тузилди. Натижада, итальян тилини ўрганаётган бир қанча талабаларимиз Италияга саёҳат қилиш ва тил курсларида қатнашиш имконига эга бўлди. 

Муҳаррама Пирматова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Италия: таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда (+видео)