Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқида таъкидлади.

Бу борада сўнгги саккиз йилда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 74 фоизга оширилди. Янги мактаблар қурилиб, қўшимча 800 мингта ўқувчи ўрни яратилди. Олий ўқув юртлари сони 200 дан ошиб, қамров 9 фоиздан 38 фоизга етди.

Ўзбекистон келгуси 3-4 йилда мактабгача таълим қамровини камида 80 фоизга етказишни мақсад қилган. Бунинг учун хусусий сектор билан бирга 240 минг ўринли боғчалар барпо этилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида ҳар йили барча шаҳар ва қишлоқларда энг илғор стандартларга мос келадиган 100 тадан янги мактабларни ишга тушириш режа қилинган. Бунга келгуси йилларда 2 миллиард доллар инвестиция киритилади.

Президент таълимдаги лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналиши сифатида белгилаб олишни таклиф қилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон капиталини ривожлантириш мамлакатимиз барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади