Юртимизда азал-азалдан отга инсоннинг содиқ ҳамроҳи, дўсти сифатида қаралган. Шу боис халқ сайллари, тўйу тантаналари кўпкарисиз ўтмаган. Халқимизнинг отга меҳри бўлакча экани сабабли юртимизда от спорти яхши ривожланган.

Айниқса, мамлакатимизда поло спорт турини янада ривожлантириш, маҳоратли спортчилар сафини кенгайтириш мақсадида кўплаб мусобақалар ташкил этилмоқда. Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси Яккабоғ туманидаги Қорабайир чавандозлар мактабида бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Поло федерацияси, Миллий гвардия ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ушбу спорт турининг ривожи йўлида ташкил этилган мазкур мусобақа чавандозлар учун синов мактаби бўлди. Унда чавандозлар поло спорт тури бўйича маҳоратини синовдан ўтказди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-7HKtrdWv94" title="Chavandozlarning epchil va chaqqonligi sinovdan oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

— Поло спортчидан ўз танаси ва тулпорни моҳирлик билан бошқаришни талаб этади. Унда тўп билан мукаммал даражада муомала килиш керак, — дейди чавандозлар мактаби директори Бекзод Равшанов. — Полонинг қадимий илдизлари марказий Осиё халқлари ўртасида кенг оммалашган чавандозлар ўйини — чавгонга бориб тақалади. Ўз қоидалари ва кўриниши жиҳатидан кўпкари ва хоккейга ҳам ўхшаб кетадиган чавгон ҳозирда замонавий талқинда “поло” деб аталади. 

Мусобақа кескин курашларга бой бўлди. Ғолиблик вилоят чавандозлар мактаби спортчиларига насиб этди. Мусобакада фаол қатнашган спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозларнинг эпчил ва чаққонлиги синовдан ўтказилди (+видео) 