Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири Муқимийга мактуб

Муқимий бобо! Анчадан буён сизнинг ғазалларингиз, мухаммас, рубоий ва фардларингизни ўқиб, сиз билан яқиндан диллашишни ният қилгандим. Бугун бунга жазм этдим. Зеро, сиз ёзганингиздек:

Эй сипеҳрида саёдат моҳи тобон, ассалом,

Баҳрида олий насаблиғ дурри ғалтон, ассалом.

Борки кўрдим, машойихзодаларни кўрмадим,

Сиздек исмат пардасида пок домон, ассалом.

Бу дуо шому саҳар: гар боқсалар сой тошлари,

Дафъатан бўлғай илоҳо лаълу маржон, ассалом.

Орзулар буржиддин айлаб тулуъ иқболингиз, 

Айласун Ҳақ давлатингизни фаровон, ассалом.

Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Шунга монанд халқимиз – мардум ҳаёти, турмуш тарзи ҳам кун сайин, соат сайин ижобий томонга ўзгариб бормоқда, фаровонлик, бахтиёрлик, дориломонлик сари юз бурмоқда. Бир пайтлар сиз орзу қилган замонларни кўриш, не бахтки, бизга насиб этди. Ўзбекистон деган давлат дунё харитасидан мустаҳкам жой олди. Мана, 33 йилдирки, Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, янги истиқбол ва тараққиёт сари дадил одимламоқда. Янги Ўзбекистонни, бу жаннатмакон ўлкада юз кўрсатаётган янги ривожланиш босқичи – Учинчи Ренессансни дунё аҳли эътироф этмоқда. Шаҳару қишлоқларимиз янада гўзал қиёфа касб этаётир. Айниқса, сиз туғилган Қўқон шаҳри бугун бутунлай ўзгарган. Кейинги йилларда шаҳарда кўримсиз бинолар ўрнида замонавий иншоотлар қад ростлади. Президентимиз ташаббуси билан илк бор 2019 йилда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ташкил этилиб, дунёнинг манаман деган устазодаларини Қўқонга жамлади. Эндиликда бу нуфузли фестивал анъанавий тус олган. Латиф шаҳар жаҳон ҳунармандлар шаҳри деган мақомга эга бўлди.

Бир пайтлар сиз юрган тор, лой кўчалар ўрнида бунёд этилган кенг ва равон йўллар, муҳташам иншоотлар барчанинг ҳавасини келтирмоқда. 

Бозор чиқмай энди зинҳор, ароба қурсин,

То келганингча айлар безор, ароба қурсин.

Ногоҳ қайфи учкай, келса агар тарақлаб,

Ичган гиёҳи бўлса кўкнор, ароба қурсин.

Кенг кўчаларни қилғай ўлғунча бесаранжом,

Қилмай ўшал ҳунар деб нажжор, ароба қурсин.

Бобо! Бугун бир манзилдан бошқа манзилга етиш учун саҳардан то кечга қадар овора-ю сарсон қиладиган, сиз ўз ғазалингизда баён этган ароба йўқ энди. Ўзбекистон ўзининг энг замонавий автомобиль заводига эга. Ўзимизнинг автомашиналар кўз очиб юмгунингизча манзилингизга элтиб қўяди. Кенг ва равон йўллар, кўчалар четига экилган гулу райҳонлар кишининг баҳри дилини очади, хуш кайфият улашади. Ўша сиз каби боболаримиз эртак деб ўйлаган орзулар бугун рўёбга чиқмоқда. Яқинда Қўқон аэропорти янгидан очилди. Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи айнан шу ердан бошлангани тарихий воқеа бўлди. Аэропортга илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди. 

Мазкур ҳаво қўналғаси, бугунги тилда айтганда – аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди. Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилди, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланди. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилди. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли ҳаво кемалари – самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди. Тасаввур қиляпсизми, бобо, Ҳўқанди латифдан самолётга ўтирасиз-да, мамлакатимизнинг исталган гўшасига қушдек парвоз қиласиз, қулай ўриндиқларга жойлашиб олиб, осмону фалакдан жаннатмонанд юртимиз жамолини ҳавас ила томоша қиласиз! Ана, саёҳат-у мана сайр! Ахир, ўзингиз битганингиздек, “гоҳ сайр ҳам даркор...” Айниқса, бугунгидай гўзал ва бетакрор юрт манзаралари кўзни қувнатади, дилга завқ бағишлайди. 

Сиз яна бир ғазалингизда:

Кўчага чиқмоққа лекин сахт ҳайрон қилди лой,

Қор ёғиб, қайтиб баҳор эрди, зимистон қилди лой.

Барфу борон устиға тинмай ёғиб бўлғонича 

Ўзи ҳам чоғимда ўлгунча пушаймон қилди лой,

дея ўша пайтлардаги лой кўчалардан нолигансиз. Бугун тўрт полосали автомобил йўллари, замонавий талабларга тўла жавоб берадиган ички йўллар армон, надомат эмас, балки орзу ва интилиш, бахтиёрлик ва ҳаётдан розилик тимсолига айланиб улгурган. Ўзимизда, ўзимизнинг малакали йигит-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган автомашинага ўрнашиб, бу йўлларда бораркансиз, ободликдан, саранжом-саришталикдан кўнгил яйрайди. 

Сизнинг ҳар бир ижод намунангиз биз учун қадрли. Айниқса, “Саёҳатнома”ни ўқиб, ўтмишдаги қишлоқ ҳолатидан хабардор бўламиз:

Олтиариқ қурсин ўшал,

Селларда қолдим бир маҳал,

Бўлдим ивиб ёмғурда шал,

Тўн шилта, ҳўл эзор экан. 

Бобо, Фарғонанинг бугунги қишлоқлари жамолини кўрсангиз эди! Ҳайратга тушишингиз аниқ. Шаҳарникидан қолишмайдиган муҳташам уйлар, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, гавжум гузарлар, қўйингки, барчаси инсон манфаатига қаратилганлиги билан муҳим ўрин тутади. Бағдод тумани Гулистон маҳалласида бошланган янги уй-жойларнинг қурилиши минглаб оилалар учун бахт кошонаси бўлди. Бу Бағдод тажрибаси сифатида бугун барча жойларда оммалашмоқда. 

 Олтиариқ таниқли шоиру тадбиркорлари, Риштон ҳунармандлари, Бешариқ лафзи ҳалол деҳқонлари билан довруғ қозонган. Саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бугун жаҳон бозорида ўз харидорига эга. Ҳар бир ҳудуднинг “драйвери” аниқлаб олинган, ишлаб чиқариш корхоналари, заводлар сони йил сайин ортиб бормоқда.  Айниқса, ўтган етти-саккиз йилда вилоятимизда катта ўзгаришлар бўлди. Киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди. Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борди. Чиндан ҳам, юртимиз тадбиркорлар ва сармоядорлар учун муҳим, қулай мамлакатга айланди. Қадимги Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган бу замин яна мағриб-у машриқни боғловчи кўприкка айланиб улгурган. Бу борада Фарғона вилоятининг ҳам ўз салоҳияти, ўзига хос ўрни борлиги қувонарлидир. 

Бобо, бугун бу заминда миллий қадриятлар қайта кўз очди. Одамлар қалби ва онгида яратувчанлик, келажакка ишонч, ғайрат-у шижоат жўш урмоқда. Сизнинг боқий сатрларингизда битилганидек: 

Аммо назарда Рошидон –

Фирдавс боғидин нишон,

Ўйнаб оқар оби равон,

Саҳни гулу гулзор экан.

Айниқса, вилоят маркази – Фарғона шаҳри улкан бунёдкорлик масканига айланган. Кенг ва равон кўчалар, кўплаб маданий-маиший иншоотлар, тураржойлар барпо этилмоқда. Санъат саройи, сузиш ҳавзаси, марказий стадион узукка кўз қўйгандек шаҳар чиройига чирой бағишламоқда. 

Фарғона шаҳридаги тош-шағалдан иборат даштда бошланган Экошаҳар  – “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилди. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунига етказилиб, умумий майдони 300 гектар бўлган янги шаҳарда бугунги кунда 2 минг 800 хонадондан иборат 75 та кўп қаватли уй қуриб битказилди. Йил охирига қадар яна 1 минг 500 та хонадонга эга 25 та 12 қаватли уй-жой қуриш режалаштирилган.

Бу ерда амалга оширилган қиёси йўқ ишларнинг яна қай бирини айтай!       

 Фарғона тумани Дамкўл қишлоғида 14,2 километр тоза ичимлик суви, 7,5 километр юқори кучланишга эга бўлган электр тармоқлари тортилгани, 11,2 километр янги канализация қувурлари ишга туширилганини айтайми?  Истиқболли лойиҳалар дастурига кўра, бу ерда юзлаб болалар майдончалари ва ўйингоҳлар, 10 та боғча ва 6 та мактаб қурилажаги, 50 гектар майдонда кичик саноат зонасининг ишга туширилиши ҳисобига 20 мингдан зиёд  иш ўринлари яратилишини айтайми? Ёки айни жараёнда 420 ўринли 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 990 ўринли 2 та умумтаълим мактаби, 250 қатнов ўринга эга марказий поликлиника қурилиши якунлангани, 1,3 гектар майдонда Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур фермер Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби қуриб битказилганини эътироф этайми? Айни кунларда бу ерда қишлоқ хўжалиги, IT, фермерлик ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш ниятидаги ўғил-қизлар таҳсил олишни бошлагани ҳам эътиборга молик.

Массивда 70 гектар ерда “Янги Ўзбекистон” боғи ҳам ташкил этилди. Аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши, маданий-маърифий кечалар, кўнгилочар тадбирлар ўтказишга мўлжалланган 4 минг ўринли амфитеатр барпо қилинди ва унга уйғунлик касб этган сунъий кўлда мусиқали фавворалар ўрнатилди. Ички йўлларни бошқа ҳудудлар билан туташтирувчи ва жамоат транспорти қатнови билан боғлиқ қулай шоҳбекатлар барпо этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Фарғонада яшаш бугун барчанинг орзуси, фарғоналик бўлиш эса фахру ифтихорга айланган. Вилоятдаги хорижлик сайёҳларни қабул қилишга тайёр ҳашаматли меҳмонхоналар, ёшларнинг таълим олиши учун давлат ва нодавлат таълим муассасалари, олийгоҳларни таърифлашга кўп вақт керак. Бозорларимиздаги тўкин-сочинлик, қадим тарихдан сўзловчи зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар, архитектура ёдгорликлари юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар эътиборида. Буларнинг бари Истиқлол инъом этган неъматлардир. 

Муқимий бобо, сиз бир ғазалингизда:

Ишқ савдосида кўзларга шаҳарлар тангу тор,

Келки, жоно, сайр этайлик, бўлдиким, фасли баҳор,

Вожгун толеъларимдин санга бўлмай шармсор,

Мулки Ҳинду Марвдин келсам топардим эътибор,

Шул эрур айбим, Муқимий, мардуми Фарғонаман,

деб ёзган эдингиз. Бугун биз истиқлол фарзандлари кўнглида эса “Шул эрур бахтим менинг, мардуми Фарғонаман” деган сўз баралла янграмоқда. Зеро, бугун Фарғона, она Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлида дадил одимламоқда. Обод ва озод юртга байрамлар ярашади. Сизнинг ғазалларингиз эса бугун қўшиқ бўлиб, юртимизнинг истиқлолини қутламоқда:

Эй яхшилар, келайлук, бир жойга йиғилайлик,

Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.

Маъсуджон Сулаймонов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шул эрур бахтим менинг, мардуми Фарғонаман...