Санкт-Петербург шаҳрида IV Евроосиё хотин-қизлар форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда 126 та давлатнинг парламентлари раислари, ҳукумат раҳбарлари ва 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари, бизнес, фан, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳалар намоёндалари бўлган 1,5 мингдан зиёд делегат иштирок этди.

Форумда иштирок этган Ўзбекистон Сенати аъзоси Манзура Салимова нуфузли анжуман билан боғлиқ фикрлари билан ўртоқлашди:

– Евроосиё хотин-қизлар форумида хотин-қизлар ишончни мустаҳкамлаш ва глобал ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокилар ушбу йўналишда эришилган натижалари билан бир қаторда хотин-қизлар манфаатларини янада самарали таъминлашга қаратилган ташаббусларини ҳам илгари сурди.

Форум доирасида ташкил этилган ялпи мажлиснинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева маъруза қилиб, хотин-қизларнинг манфаатлари давлат сиёсати даражасида кўтарилгани ва уларнинг барча жабҳаларда фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс дастурга тўхталиб ўтди.

Жумладан, кейинги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди.

Жорий йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенгликни таъминлашда энг катта ютуқларга эришганини халқаро миқёсда юқори баҳоланиб, бошқа давлатларга намуна сифатида эътироф этди.

Форум доирасида “Узоқ умр кўриш тиббиётининг тенденциялари” мавзусида ўтказилган мажлисда иштирок этиб, Ўзбекистонда аҳоли соғлиғини сақлаш, оналар ва болалар саломатлиги муҳофазасига қаратилаётган эътибор, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердик.

Ўзбекистонда болалар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасидаги ишлар иштирокчилар эътиборини тортди.

Мажлисда репродуктив саломатлик ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида юқори технологияларни жорий этиш, ёрдамчи репродуктив технологиялар, молекуляр генетика, пренатал скринингнинг ноинвазив усуллари марказларини ташкил этишда ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуси илгари сурилди. Албатта, бу муҳим йўналишлар форум иштирокчиларида қизиқиш уйғотди ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Евроосиё хотин-қизлар форумида Ўзбекистон муҳим ташаббусларни илгари сурди