Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг филиалида тўрт йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги “Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида фаолиятини бошлаган ушбу олийгоҳ бу йил иккинчи бор ўз битирувчиларини мустақил ҳаётга кузатди. 

Тошкент шаҳридаги “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг филиали ижрочи директори Шавкат Абдукомилов мазкур даргоҳдаги таълим жараёнларини янада такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди. 

– Шу вақтга қадар “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетининг хорижий филиали бўлмаган, – деди Ш.Абдукомилов. – Бизнинг филиал унинг илк хорижий филиали ҳисобланади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/X-7kczCWlXM" title="Mamlakat atom energetikasi uchun kadrlar tayyorlash tizimi qanday takomillashtirilmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бу ерда талабалар “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялари”, “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” йўналишларида таълим олади. 

Қувонарлиси, ўтган йил филиални 62 нафар илк битирувчи тамомлади. Улардан 31 нафари хорижнинг энг етакчи университетларига магистратура босқичига ўқишга кирди. Албатта, бу катта натижадир. 31 нафари эса “Ўзатом” агентлиги ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар, Энергетика вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда меҳнат қилмоқда. Бу йил 55 нафар талаба битирган бўлса, уларнинг 30 нафари ишга тақсимланган, 25 нафари эса магистратурада ўқишни давом эттирмоқда. 

Ҳозирги кунда филиалимизда талабаларни дуал таълим асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Тошкент иссиқлик электр станцияси, Ядро физикаси институти, “Ўзбеккимёмаш заводи”да талабаларимиз амалиёт дарсларини ўташаяпти. Бу эса улар учун энергетика соҳаси билан янада яқинроқ танишиш имконини беряпти. 

Шуни алоҳида айтиш жоизки, биз улкан мақсадларни олдимизга қўйганмиз. Ўтган йилдан бошлаб ишлаб чиқаришда ишлаётган муҳандислар малакасини оширишни йўлга қўйдик. Бунинг натижасида республикамизда фаолият юритиб келаётган 48 нафар олийгоҳимиз битирувчиси малакасини ошириш имкониятига эга бўлди. 

Шунингдек, филиалимизда астрономия ва астрофизика йўналишларида илмий мактаб очиш ниятимиз бор. Келгусида магистратура йўналишини очиш эса асосий режаларимиздан бири. 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакат атом энергетикаси учун кадрлар тайёрлаш тизими қандай такомиллаштирилмоқда? (+видео) 