2024 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Улуғбек Кандимов АОКАда ўтган брифингда батафсил маълумот берди:

– Мазкур қарорнинг асосий мақсади Қашқадарё вилоятида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишдан иборат. Унга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги вилоят даражасидаги шифохоналар фаолиятини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Жамғарманинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига харажатлар таснифининг бир сатрида ўтказиб берилмоқда.

Ўз навбатида, Қашқадарё вилоятидаги 17 та тиббиёт ташкилоти Жамғарма билан шартнома асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг 1 июлидан 23 сентябрь кунига қадар Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида имтиёзли йўлланма асосида даволанган беморлар учун Жамғарма томонидан 67,2 млрд. маблағ йўналтирилди.

Тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда асоссиз харажатларнинг олдини олиш мақсадида вакилларимиз томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида сентябрь ойида 10 млн. сўм маблағ чегириб қолинди ва ўтган ойлар учун молиялаштирилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши таъминланди.

Юқоридаги ҳужжатнинг афзалликлари ва қулайликларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жамғарма раҳбарияти ва ходимлари томонидан мунтазам равишда аҳоли ва тиббиёт ходимлари иштирокида учрашувлар, семинарлар ўтказиб келмоқда.

Шу билан бирга, тизимнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида соҳага оид олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумотлар батафсил ёритилиб борилмоқда.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзли йўлланма асосида даволанган беморлар учун 67,2 миллиард маблағ йўналтирилди