Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ўз хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортди ва фуқаро “Body scanner” қурилмаси орқали текширилди.

Ўтказилган текширув натижасида фуқаро оёқлари сон қисми томонига полиэтилен пакетга ўраб яширилган, соф вазни 899,9 гр “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. 

Рақамларга кўра, вилоят божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2024 йил давомида амалга оширилган тадбирлар натижасида аниқланган жами 49 та ҳолатда 46,6 кг. гиёҳвандлик воситалари фош этилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салкам 900 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини олиб киришга бўлган уриниш фош этилди 