Ўзбекистон Экологик партияси «Табиат учун бирлашайлик» шиорини илгари суради ва аҳолини табиатнинг бугунги овозига қулоқ тутишга чақиради. Барчани соғлом ва барқарор келажак сари, кўз олдимизда намоён бўлиб турган тизимли экологик муаммоларга қарши ҳаётий ечимларга эришиш томон бошлайди.

Партиянинг бош мақсади – мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш. 

Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришиш. 

Сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастуридан ўрин олган бу каби муҳим мақсад-вазифалар аҳолига кенг тарғиб этилмоқда. 

Жумладан, Тошкент Ботаника боғида партия вакиллари томонидан ўтказилган сайловолди тарғибот тадбирида партия Сайловолди дастурида белгиланган аҳолининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш йўналишларида илгари сурилаётган таклифлар бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

Тадбирда сайловчилар партиянинг ҳаётий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ва партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирилди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловчилар табиат учун бирлашишга чақирилди 